Адлия маслаҳатчиси Равшан Машарипов беш йил муддатга Сирдарё вилоят прокурори этиб тайинланди.

Ўзбекистон бош прокурори 15 июнь куни шу ҳақдаги буйруқни имзолади, деб хабар қилди Бош прокуратураси матбуот хизмати.

2016 йил мартидан мазкур лавозимда Шерзод Облоқулов фаолият кўрсатиб келаётган эди. 12 июнь куни у Тошкент прокурори лавозимига тайинланди.