19 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Португалия Президенти Марсело Ребело де Соузага мамлакатнинг марказий қисмларини қамраб олган ўрмон ёнғинлари натижасида инсонлар ҳалок бўлиши ва вайронагарчиликлар муносабати билан мактуб йўллади.

«Сизга таъзия изҳор этамиз ва бутун Португалия халқига, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга самимий ҳамдардлигимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз» — дейилади Ўзбекистон Президенти мактубида.

Португалиянинг марказий ҳудудидаги табиий ўрмон ёнғинлари натижасида, маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, 61 киши ҳаётдан кўз юмди, 60 нафардан зиёд киши жароҳатланди. Лиссабондан 200 км узоқликдаги Педроган-Гранди аҳоли пункти энг кўп жабрланди.