Сиёсат

Дунё бўйлаб ҳарбий харажатлар қарийб 2 трлн долларга етди
27 апрель 2020, 14:18

Дунё бўйлаб ҳарбий харажатлар қарийб 2 трлн долларга етди

Стокгольм Халқаро Тинчлик Тадқиқот Институтининг (SIPRI) ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб давлатлар ҳарбий соҳага 1,9 трлн доллар сарфлашган, бу кўрсатгич 2018 йилга нисбатан 3,6 фоизга ўсган. 2019 йилда харажатларнинг 62 фоизини ташкил этган бешта энг катта сарфловчилар АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Россия ва Саудия Арабистони.

Уй шароитида карантинда сақлаш тартиблари белгиланди
27 апрель 2020, 14:16

Уй шароитида карантинда сақлаш тартиблари белгиланди

Ҳукумат қарори билан уй шароитида карантинга жойлаштириш ва сақлаш бўйича вақтинчалик тартиблар белгиланди. Унга кўра, коронавирус аниқланган шахс билан мулоқотда бўлганлар рўйхати шакллантирилади ва улар 14 кун давомида уйда яшовчи барча шахслар билан бирга карантинга олинади. Карантин муддати давомида уйларни тарк этишлари қатъиян ман этилади.

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат 11 майгача узайтирилди
27 апрель 2020, 12:07

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат 11 майгача узайтирилди

Қозоғистон президентининг фармони билан мамлакатда фавқулодда ҳолат режими 11 май кунига қадар узайтирилади. Ҳукумат иккинчи ой учун даромадларини йўқотган фуқароларга 42 500 тенге миқдорида ёрдам беришини, 1 майдан пойтахт ва Олмаота ўртасида авиарейслар тикланишини ҳамда бир қатор туман ва шаҳарларда карантин режимини юмшатилишини маълум қилди.

Жанубий Корея Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
27 апрель 2020, 10:41

Жанубий Корея Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Корея Республикаси томонидан юборилган инсонпарварлик ёрдамининг биринчи қисми Тошкентга етиб келди. Унда умумий қиймати 900 минг долларга яқин юқори технологик тиббий ускуналар, автомат механизмли тиббий каравотлар ва ПЦР диагностика тест тизимлари жой олган.

Фахриддин Бобоев «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди
24 апрель 2020, 17:26

Фахриддин Бобоев «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Фахриддин Бобоев «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди. У раис вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Энергетика вазирига ўринбосар тайинланди
24 апрель 2020, 16:02

Энергетика вазирига ўринбосар тайинланди

Геология, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Беҳзот Нарматов энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Ташқи ишлар вазирига ўринбосар тайинланди
23 апрель 2020, 17:43

Ташқи ишлар вазирига ўринбосар тайинланди

Эркин Хамраев ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Озодбек Назарбековга биринчи ўринбосар тайинланди
22 апрель 2020, 20:39

Озодбек Назарбековга биринчи ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Жамол Носиров маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди
22 апрель 2020, 18:31

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Рамазон бошланиши, шунингдек, давлат байрами — Миллий суверенитет ва болалар куни билан табриклади.

Президент прописка тизимини ислоҳ қилиш ҳақидаги фармонни имзолади
22 апрель 2020, 11:48

Президент прописка тизимини ислоҳ қилиш ҳақидаги фармонни имзолади

Президент фармони билан прописка тизими тубдан ислоҳ қилинади. Хусусан, 1 апрелдан Тошкент шаҳри ва вилоятида кўчмас мулкка эга бўлишда фуқародан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш талаб этилмайди, пойтахтда рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 15 кунга узайтирилади. Шунингдек, ягона «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизими йўлга қўйилади.

Тупроққалъа туманига ҳоким ва бошқа раҳбарлар тасдиқланди
21 апрель 2020, 18:50

Тупроққалъа туманига ҳоким ва бошқа раҳбарлар тасдиқланди

Хоразм вилоятида янги ташкил этилган Тупроққалъа туманига ҳоким, прокурор, ИИБ, ДСИ бошлиқлари тайинланди.

Экология қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди
21 апрель 2020, 17:09

Экология қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди

Нарзулло Обломуродов Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Исломбек Боқижонов эса раис ўринбосари этиб тайинланди.

Қонун ва ҳужжатлар лойиҳаси ўзбек тилида бўлиши шарт — Адлия вазирлиги
21 апрель 2020, 13:58 2

Қонун ва ҳужжатлар лойиҳаси ўзбек тилида бўлиши шарт — Адлия вазирлиги

Regulation.gov.uz порталига давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан автоматик равишда ўчирилади. Бу ҳақда огоҳлантириш 20 апрелдан жойлаштирилган.

ЖБ вице-президенти «Дўстлик» ордени билан мукофотланди
21 апрель 2020, 10:41

ЖБ вице-президенти «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақалари бўйича вице-президенти Сирил Мюллерни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.

ЕИ коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак ажратади
20 апрель 2020, 19:45

ЕИ коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак ажратади

Европа кенгаши президенти Шарль Мишель коронавирусга қарши курашишда Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингани тўғрисида хабар берди.

Бир қатор ҳужжатларнинг амал қилиш муддати узайтирилди
20 апрель 2020, 11:26 1

Бир қатор ҳужжатларнинг амал қилиш муддати узайтирилди

Ўзбекистонда бир қатор ҳужжатларнинг амал қилиш муддати автомат равишда 1 июнгача узайтирилди. Муддати ўтиб кетгани учун ҳужжат эгаларига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.

Оқдарё ва Жомбой туманларига янги ҳоким тайинланди
18 апрель 2020, 15:54

Оқдарё ва Жомбой туманларига янги ҳоким тайинланди

Самарқанд вилоятининг Оқдарё ва Жомбой туманларида янги ҳокимлар тайинланди.

«Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси ташкил этилди
17 апрель 2020, 13:03

«Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси ташкил этилди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма маблағлари «хавфсиз маҳалла» тамойилини жорий этиш, эҳтиёжмандларни моддий қўллаб-қувватлаш ва фуқаролар йиғинларини моддий-техник жиҳозлаш каби мақсадларда сарфланади.

Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига бойкот ҳозирча бекор қилинмаслигини билдирди
17 апрель 2020, 12:13 1

Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига бойкот ҳозирча бекор қилинмаслигини билдирди

Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига бойкот ҳозирча бекор қилинмаслигини билдирди. Коалиция мамлакатда ҳали мажбурий меҳнатга барҳам берилмагани ҳамда ишчиларни ҳимоя қилишда қўшимча кафолатларга эҳтиёж сезилаётганини қайд этиб ўтди.

Ўзбекистонда Жамоатчилик палатаси ташкил этилади
16 апрель 2020, 20:04 1

Ўзбекистонда Жамоатчилик палатаси ташкил этилади

Президент фармони билан, Жамоатчилик палатаси ташкил этилади. 50 нафар аъзодан иборат Жамоатчилик палатасининг раиси мақомига кўра вазирга тенглаштирилади.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг