22 апрель куни Ўзбекистон президенти қарори билан Носиров Жамол Шухратович маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Жамол Носиров (1985 йилда туғилган) Бухоро давлат университетининг жисмоний маданият ва жисмоний тарбия ўқитувчиси, психолог мутахассислиги бўйича тамомлаган (2005).

У бир муддат «Камолот» ЁИҲ Бухоро вилоят Кенгаши раиси лавозимида ҳам меҳнат қилган. Шундан сўнг 27-Жилвон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутат этиб сайланган эди.

Тайинловга қадар Жамол Носиров Бухоро вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.