Президент қарори билан Ўзбекистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Обломуродов Нарзулло Наимович экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У Ўзбекистон президенти Администрацияси Халқ қабулхоналари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш шўъбаси мудири сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Шунингдек, Боқижонов Исломбек Исмоилович қўмита раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Исломбек Боқижонов айни пайтга қадар Самарқанд шаҳри ҳокимлиги қошидаги «Мароқанд обод» давлат унитар корхонаси директори лавозимида фаолият кўрсатиб келган эди.