Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг қарори билан Фахриддин Атоевич Бобоев «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Тайинловга қадар, Ф.А.Бобоев мазкур уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Унга 2019 йил январ ойи охиридан уюшманинг раиси вазифасини бажариш юкланган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзчармсаноат» уюшмасининг аввалги раиси Сардор Ўктамович Умурзоқов 2019 йил 28 январ куни Ўзбекистон президентининг қарори билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланган эди.