Президентнинг қарори билан Нарматов Беҳзот Раҳматуллаевич Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Беҳзот Нарматов бунга қадар Энергетика вазирлигининг Геология, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Унгача «Андижоннефт» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.

Олдин ушбу лавозимда ишлаб келган У. Исраилов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимдан озод этилган.