Самарқанд вилоятининг Оқдарё ва Жомбой туманларида янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилоятининг ҳокимияти хабар берди.

18 апрель куни халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Оқдарё тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Абилов Феруз Неъматуллаевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Сулаймонов Нажмиддин Бахриевич номзоди Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Шунингдек, 18 апрель куни Самарқанднинг Жомбой тумани халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ҳам ўтказилди. Хабарга кўра, Жомбой тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Тўйчиев Ҳамза Ҳакимович ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.


Фото: Собиров Қаюм Ҳамраевич. Самарқанд вилояти ҳокимиятининг матбуот хизмати

Унинг ўрнига депутатлар томонидан Собиров Қаюм Ҳамраевич номзоди Жомбой тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.