Вазирлар Маҳкамасининг 15 апрелдаги қарори билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджетдан ташқари «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси ташкил этилди.

Жамғарма маблағлари «хавфсиз маҳалла» тамойилини жорий этиш, оила ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, кексалар ва фахрийлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш ва бошқа мақсадларда сарфланади.

Бундан ташқари, жамғарма ҳисобидан аҳолини оилавий ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш ҳамда уларнинг томорқа ерларидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш, фуқаролар моддий-техника таъминотини яхшилаш, соҳага АКТни жорий этиш этиш ҳам белгиланган.

Шунингдек, қарор билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги ҳамда «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.