Барбара Оуклини фанларни осон ўзлаштириш ҳақида асари ўзбек тилига таржима қилинди
14 июл 2023, 19:00

Барбара Оуклини фанларни осон ўзлаштириш ҳақида асари ўзбек тилига таржима қилинди

АҚШлик профессор Барбара Оуклининг «Рақамлар учун яралган идрок. Математика ва табиий фанларни қандай қойиллатса бўлади» китоби ўзбек тилига ўгирилиб, «Халқ банки» билан ҳамкорликда чоп этилди.

Сирдарёда ҳоким ва ҳоким ўринбосарларига 16 та Tracker харид қилиш режалаштирилмоқда
14 июл 2023, 17:52

Сирдарёда ҳоким ва ҳоким ўринбосарларига 16 та Tracker харид қилиш режалаштирилмоқда

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосарларига, шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимларига 16 та Tracker автомобилини харид қилиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 4 млрд сўм ажратиш бўйича қарор лойиҳаси муҳокамалар порталига қўйилди.

Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда термик депрессия кузатилди
14 июл 2023, 17:43

Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда термик депрессия кузатилди

Эрондан иссиқ тропик ҳавонинг кириб келиши ҳисобига 11 июлдан Ўзбекистон бўйлаб термик депрессия кузатилди. Бироқ бу давр узоқ давом этмади. Дам олиш кунларида ҳарорат пасаяди. Келгуси ҳафтада ҳарорат яна қисқа муддатга кўтарилиши мумкин.

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсуми 17 июлдан бошланади
14 июл 2023, 16:54

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсуми 17 июлдан бошланади

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17 июлдан бошланади. Бу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда.

Ипакчилик қўмитаси раҳбари Kun.uz`га қарши даъво аризасини қайтариб олди
14 июл 2023, 16:39

Ипакчилик қўмитаси раҳбари Kun.uz`га қарши даъво аризасини қайтариб олди

Ипакчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов Kun.uz ва журналист Шокир Шариповга нисбатан судга берган аризасини қайтариб олди. У ўзига нисбатан олиб борилган тергов бўйича раддия эълон қилишни, узр сўраш ва 1 млрд сўм товон пули тўлашни талаб қилганди.

Тошкентда яна 32 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди
14 июл 2023, 16:31

Тошкентда яна 32 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди

Тошкентдаги яна 32 та автобус йўналиши кунлик режа бекор қилинган ҳолда брутто-шартномаларга ўтказилди.

Олтин-валюта захиралари минимал талаб кўрсаткичидан қарийб 4 баробар кўп — Марказий банк
14 июл 2023, 16:20

Олтин-валюта захиралари минимал талаб кўрсаткичидан қарийб 4 баробар кўп — Марказий банк

Марказий банк Ўзбекистон халқаро захиралари бўйича тарқалаётган хабарларга берган муносабатида захиралар 11,3 ойлик импортни қоплашга етишини билдирди. Бу минимал талабдан қарийб 4 баробарга кўп. Кўрсаткич йил бошидан буён 2 млрд долларга камайган.

«Биз фақат деҳқончилик билан кун кўрадиган мамлакат бўлиб қолмаслигимиз керак» — президент
14 июл 2023, 15:42

«Биз фақат деҳқончилик билан кун кўрадиган мамлакат бўлиб қолмаслигимиз керак» — президент

Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитини асраш, сув тақчиллигининг олдини олиш долзарб вазифа бўлиб қолади, деди президент. У, шунингдек, Ўзбекистон фақат деҳқончилик билан кун кўрадиган мамлакат бўлиб қолмаслиги кераклигини таъкидлади.

«Коррупция бўлмаса, ҳаммаси халққа ваъда берганимиздек бўлади» — Ўзбекистон президенти
14 июл 2023, 15:41

«Коррупция бўлмаса, ҳаммаси халққа ваъда берганимиздек бўлади» — Ўзбекистон президенти

Шавкат Мирзиёев инаугурация нутқида «ҳамма тизим ўзгаради», дея ваъда берди. Қонунлар, одамларни менсимайдиган, уларга қўпол муносабатда бўладиганлар ўрнини ёшлар эгаллашини билдирди. Президент коррупция бўлмаса, «барча ишлар халққа ваъда берилганидек бўлади», дея таъкидлади.

«Ўзсувтаъминот»га янги раҳбар тайинланди
14 июл 2023, 14:45

«Ўзсувтаъминот»га янги раҳбар тайинланди

Дилшод Азимов «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. этиб тайинланди. Аввалги раҳбар Соҳиб Саифназаров президент топшириғи билан ишдан бўшатилганди.

«Биокимё» ва «Андижон биокимё заводи» АЖлардаги давлат улушини хусусийлаштириш бошланди
14 июл 2023, 13:16

«Биокимё» ва «Андижон биокимё заводи» АЖлардаги давлат улушини хусусийлаштириш бошланди

Давактив «Биокимё» АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва «Андижон биокимё заводи» АЖдаги 76 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланганини эълон қилди. Корхоналарнинг устав фонди 9,6 млрд ва 24 млрд сўм, иккала заводнинг ҳам ишлаб чиқариш қуввати йилига 1,83 млн декалитрни ташкил этади.

Ким «Сайлов ўтди — сафарбарлик тугади», деб ўйласа, хато қилади — Шавкат Мирзиёев
14 июл 2023, 13:03

Ким «Сайлов ўтди — сафарбарлик тугади», деб ўйласа, хато қилади — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқида Ўзбекистонда ҳақиқий сафарбарлик энди бошланишини таъкидлади. «Кимки „Сайлов ўтди — сафарбарлик тугади“, деб ўйласа, хато қилади», — деди 3-муддатга сайланган президент.

«Конструктив мухолифат фаолиятини кафолатлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
14 июл 2023, 12:49

«Конструктив мухолифат фаолиятини кафолатлаймиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимида сўзлаган нутқида Ўзбекистонда конструктив мухолифат фаолияти, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатиш ҳуқуқлари кафолатланишини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев президент сифатида қасамёд қилди
14 июл 2023, 12:15

Шавкат Мирзиёев президент сифатида қасамёд қилди

Шавкат Мирзиёев 14 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди.

Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» раиси в.б. бўлди
14 июл 2023, 11:40

Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» раиси в.б. бўлди

Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Президент собиқ раҳбар Ҳуснутдин Хосиловни фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун ишдан олганди.

Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди
14 июл 2023, 11:18

Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди

Жума куни Ўзбекистон бўйлаб Кавказдан кириб келаётган ҳаво ҳаракатини давом эттиради ва барча жойларда иссиқ заифлаша бошлайди. Дам олиш кунлари ҳарорат +33…+38 даража, фақат айрим жойларда 39…+40 даражагача иссиқ бўлади.

Вазирлар Маҳкамаси иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартибини белгилади
14 июл 2023, 11:07

Вазирлар Маҳкамаси иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартибини белгилади

Ҳукумат иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби бўйича қарор қабул қилди. Унга кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан ўзи ёки оиласи истеъмоли учун озиқ-овқат маҳсулотлари бериш, уй хизматчилари билан эса озиқ-овқат ва вақтинча яшаш учун уй-жой билан таъминлаш шаклида ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлади.

Тошкентдаги Бўзсув каналига 18 та корхона томонидан кимёвий моддалар оқизиб келингани аниқланди
14 июл 2023, 10:58

Тошкентдаги Бўзсув каналига 18 та корхона томонидан кимёвий моддалар оқизиб келингани аниқланди

Бош прокуратура ўрганиши давомида Тошкент шаҳрида жойлашган 18 та тадбиркорлик субъектлари томонидан Бўзсув каналига юқори концентрацияда ифлосланган кимёвий моддалар оқизилгани аниқланди ва корхоналар огоҳлантирилди.

ОТБ Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги директор тайинлади
14 июл 2023, 10:57

ОТБ Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги директор тайинлади

Канокпан Лао-Арая Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори бўлди. Бунгача у банкнинг Қирғизистондаги ваколатхонасини бошқарган.

Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати: ўзбекистонликлар яна 2 та медаль олди
14 июл 2023, 10:45

Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати: ўзбекистонликлар яна 2 та медаль олди

Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида 22 ёшли Фарида Солиева югуриш баҳсларида 2-ўринни, баландликка сакраш секторида Светлана Радзивил 3-ўринни олди. Аввалроқ босқон улоқтириш баҳсида Суҳроб Ходжаев кумуш медалга эга чиққанди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг