Хусусий нотариуслар иш бошлади
2 май 2020, 15:24

Хусусий нотариуслар иш бошлади

2010 йилда Ислом Каримов фармони билан тақиқланган хусусий нотариуслар яна иш бошлади. Биринчи бўлиб Қўқонда хусусий нотариус томонидан пенсия олиш учун ишончнома расмийлаштирилди.

Қозоғистон сенати раиси Дариға Назарбоеванинг ваколати тугатилди
2 май 2020, 13:50

Қозоғистон сенати раиси Дариға Назарбоеванинг ваколати тугатилди

Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат сенати спикери Дариға Назарбоеванинг ваколатларини тугатди. У ушбу лавозимда 2019 йил март ойидан бери фаолият юритиб келаётган эди.

Сардоба сув омбори сабабли Қозоғистонда ҳам аҳоли эвакуация қилинди
2 май 2020, 13:43

Сардоба сув омбори сабабли Қозоғистонда ҳам аҳоли эвакуация қилинди

Сардоба сув омборидан сув чиқиши натижасида Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаарал туманида аҳоли пунктларида сув тошди, уларнинг аҳолиси эвакуация қилинди.

Сирдарёдаги сув тошқини: 70 минг киши эвакуация қилинган, 56 киши жароҳатланган
2 май 2020, 01:47

Сирдарёдаги сув тошқини: 70 минг киши эвакуация қилинган, 56 киши жароҳатланган

Сардоба сув омбори ҳудуди атрофида истиқомат қилувчи 70 минг аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Сув тошқинларидан 56 киши жароҳатланган. Сув омбори деворининг қўпорилган жойида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Таксиларга йўловчи ташиш учун рухсат берилмади — ЙҲХББ
2 май 2020, 00:54 1

Таксиларга йўловчи ташиш учун рухсат берилмади — ЙҲХББ

Таксиларга ҳозирча йўловчи ташишга рухсат берилгани йўқ, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ. Улар ҳозирча фақат етказиб бериш хизмати билан шуғулланишлари мумкин холос.

Коронавирус ҳолатлари сони 2086 тага етди
1 май 2020, 23:52

Коронавирус ҳолатлари сони 2086 тага етди

Бир кунда Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 47 тага кўпайиб, 2086 тага етди.

Зоминда опа-укани сел оқизиб кетди
1 май 2020, 21:47 1

Зоминда опа-укани сел оқизиб кетди

Зоминда озиқ-овқат дўконига чиққан опа-укани сел оқизиб кетди. Ҳар иккиси ҳам ҳаётдан кўз юмди.

ЙҲҚ бузилгани тўғрисидаги баённомалар электрон тарзда тўлдирилади
1 май 2020, 20:06

ЙҲҚ бузилгани тўғрисидаги баённомалар электрон тарзда тўлдирилади

Йўл-патруль хизмати инспекторлари қоидабузарликлар бўйича баённомаларни электрон тарзда расмийлаштириши тартиби жорий этилади. Бунинг учун улар планшетлар билан таъминланади.

Коронавирус аниқланган ҳомиладор аёл фарзандли бўлди
1 май 2020, 19:51

Коронавирус аниқланган ҳомиладор аёл фарзандли бўлди

10 апрель куни коронавирус инфекцияси аниқланган ҳомиладор аёл 1 май куни пойтахтдаги 3-сон туғруқ комплексида фарзандини дунёга келтирди.

Ипотека кредитлари муддати 15 йилдан 20 йилгача узайтирилади
1 май 2020, 19:44 14

Ипотека кредитлари муддати 15 йилдан 20 йилгача узайтирилади

Аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари, шу жумладан бугунги кунга қадар ажратилган ипотека кредитлари муддати 15 йилдан 20 йилгача узайтирилади. Шаҳарларда 2 ва ундан кўп хонали квартиралар учун дастлабки бадалнинг 10 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

Uzcard онлайн-омонатлар учун яна тўлов олишни бошлади
1 май 2020, 19:37

Uzcard онлайн-омонатлар учун яна тўлов олишни бошлади

Uzcard онлайн-омонатлар бўйича банклардан 0.25 фоиз миқдорида тўлов олишни бошлади. Ушбу хизматни оммалаштириш мақсадида 2018 йил сентябрь ойидан тўлов олиш тўхтатилган эди, лекин баъзилар ушбу имтиёздан солиқ тўлашни четлаб ўтиш мақсадида фойдаланишмоқда, дея таъкидлади Uzcard раҳбари.

«Шароит яхши бўлмагунча, бирорта раҳбар, мен бош, бирортамиз ҳеч қаерга қимирламаймиз» — Шавкат Мирзиёев Оқолтин аҳолисига
1 май 2020, 19:06

«Шароит яхши бўлмагунча, бирорта раҳбар, мен бош, бирортамиз ҳеч қаерга қимирламаймиз» — Шавкат Мирзиёев Оқолтин аҳолисига

Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборидан сув чиқишидан азият чеккан Оқолтин тумани аҳолиси билан учрашувда шароит яхши бўлмагунча ўзи ва бошқа раҳбарларнинг ҳеч қаерга кетмаслигини маълум қилди. Давлат раҳбари қурилишлар бошланиши, шароитлар яратиб берилишини таъкидлади.

1 майдан нималар ўзгаради?
1 май 2020, 18:20

1 майдан нималар ўзгаради?

Аи-80 бензини нархининг эркинлаштирилиши, шифохоналарда очилаётган табобат хоналари, болалар боғчаси тўловининг янги миқдорлари, Бўстонлиқда дачалар учун янги солиқ ва бошқалар — 1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Сардоба сув омбори ҳудудида яшовчи аҳоли Янгиер шаҳрига эвакуация қилинди
1 май 2020, 18:08

Сардоба сув омбори ҳудудида яшовчи аҳоли Янгиер шаҳрига эвакуация қилинди

Сардоба сув омбори ҳудудида яшовчи аҳолининг бир қисми Янгиер шаҳрига эвакуация қилинди. Улар шаҳардаги коллеж ва университет ётоқхоналарига жойлаштирилди. Тадбиркорлар ҳамда Гулистон туман ҳокимлиги томонидан шахсий ҳимоя воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳомийлик ёрдами келтирилган. Ҳозирда сув омборидан сув чиқиш тўхтаган.

Хорижий ҳуқуқни ўрганиш марказларининг юридик таълимни ривожлантиришга таъсири борми?
1 май 2020, 18:00

Хорижий ҳуқуқни ўрганиш марказларининг юридик таълимни ривожлантиришга таъсири борми?

ТДЮУда ташкил этиладиган Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультетининг асосий вазифалари, ҳуқуқий тадқиқот марказларининг юридик соҳада кадрлар тайёрлашдаги муҳим ўрни — юридик фанлар доктори Дилдора Умарханова «Газета.uz» учун ушбу масалаларга аниқлик киритди.

Ўзгидромет — май ойидаги об-ҳаво ҳақида
1 май 2020, 17:45

Ўзгидромет — май ойидаги об-ҳаво ҳақида

Синоптиклар май ойидаги об-ҳаво тўғрисида маълумот берди. Ойнинг биринчи ҳафтасида республика бўйича момақалдироқли ёмғир кутилмоқда. Сўнгра ёғингарчиликлар тўхтаб, ҳаво исишни бошлайди.

3 майдан Аи-80 бензинининг нархи арзонлашади
1 май 2020, 17:19

3 майдан Аи-80 бензинининг нархи арзонлашади

«Ўзбекнефтгаз» АЖдаги ишончли манбанинг «Газета.uz»га хабар беришича, 3 майдан бошлаб Аи-80 бензинининг нархи 4000 сўм қилиб белгиланди. Дизель нархи 1 майдан бошлаб 500 сўмга арзонлади.

Сардобадаги тошқин сувлари Арнасой кўлига йўналтирилган — ФВВ
1 май 2020, 16:22

Сардобадаги тошқин сувлари Арнасой кўлига йўналтирилган — ФВВ

Сирдарёда тошқин ҳудудидаги аҳоли Сирдарё ва Жиззах вилоятидаги мактаб, коллеж, хусусий корхоналар ҳамда аҳоли хонадонларига жойлаштирилмоқда. Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай канали орқали Арнасой кўлига йўналтирилган.

Коронавирус ҳолатлари сони 2075 тага етди
1 май 2020, 15:48

Коронавирус ҳолатлари сони 2075 тага етди

Коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 29 нафарга кўпайиб, жами 2075 кишига етди.

Россия бош вазири вазифасини бажарувчи Андрей Белоусов ҳақида нималар маълум?
1 май 2020, 15:20

Россия бош вазири вазифасини бажарувчи Андрей Белоусов ҳақида нималар маълум?

Россия бош вазири Михаил Мишустинда коронавирус аниқлангани сабабли унинг вазифасини вақтинча Андрей Белоусов бажариб туради. «Газета.uz» эътиборингизга Андрей Белоусовнинг сиёсий фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг