Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Сенат (парламентнинг юқори палатаси) спикери Дариға Назарбоеванинг ваколатларини тугатиш бўйича қарорга имзо чекди. Бу ҳақда Акорда сайтида хабар берилган.

Ушбу қарорнинг сабаблари кўрсатилмаган.

«Д.Н.Назарбоевага Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенатининг раиси сифатидаги фаол ва сермаҳсул фаолияти учун миннатдорчилик билдираман», — дея ёзган Қосим-Жомарт Тоқаев ўз Twitter аккаунтида.

Дариға Назарбоева — Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи. У 2016 сентябрь ойидан Сенат депутати, 2019 йил март ойида палата спикери этиб сайланган эди. 2019 йил сентябрь ойида Назарбоева Сенат раиси сифатида қайта сайланган эди.