Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг умумий сони 2086 кишига етди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Жума куни коронавируснинг 47 та янги ҳолати қайд этилди, бу бир кун олдингига нисбатан кўпроқдир (37).

Айни пайтда соғайганлар сони 1212 кишини ташкил этмоқда. Шундай қилиб, 874 киши даволанмоқда.

Тўққиз киши инфекция асоратлари туфайли вафот этди.