Зомин тумани, Ширин қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи опа-ука Т. Г. (2006 йил туғилган) ва Т. Ф. (2011) сойдан сел келиши натижасида оқиб кетди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабар қилинишича, опа-ука озиқ-овқат дўконига чиққан бўлган. Уларни қишлоқ ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан ўтаётган вақтда сел келиб оқизиб кетган.

Т. Ф.нинг сой бўйида жасади топилган. Т.Г. эса ҳушсиз ҳолда туман тиббиёт бирлмашмасига келтирилган. Бироқ кўрсатилган муолажага қармасдан ҳаётдан кўз юмди.