«Сардоба иши» бўйича 17 нафар мансабдорга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди
10 май 2021, 19:45 2

«Сардоба иши» бўйича 17 нафар мансабдорга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

«Сардоба иши» бўйича суд ҳукми эълон қилинди. «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» УК бош директори ўринбосари 10 йил, яна 4 судланувчи 5 йил, бир нафари 4 йилга қамалди. 3 кишига озодликни чеклаш ва жарима жазолари тайинланди.

34 та кластер чигит нархини сунъий равишда оширганликда гумон қилинмоқда
10 май 2021, 18:24

34 та кластер чигит нархини сунъий равишда оширганликда гумон қилинмоқда

Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржада техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб сунъий ошириш аломатлари билан 34 та пахта кластерига нисбатан иш қўзғатди. Апрелда улар нархи 38 физга кўтарилган.

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамаси узайтирилди
10 май 2021, 18:09 2

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамаси узайтирилди

«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида» ги Қонун лойиҳаси муҳокамаси 1 ноябрга қадар узайтирилди. Бу вақт давомида масъуллар томонидан қонун лойиҳаси бўйича семинар ва анжуманлар ўтказилиб, алифбога шаклий ўзгаришлар киритилиши муносабати билан талаб этиладиган харажатлар миқдори ўрганилади.

Блогер Отабек Сатторий 6 ярим йилга қамалди
10 май 2021, 17:53

Блогер Отабек Сатторий 6 ярим йилга қамалди

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. У ЖКнинг иккита моддаси бўйича оқланди, бироқ туҳмат ва товламачилик моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд унга 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Унинг адвокати эса апелляция шикоятини беришини маълум қилди.

Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Кетма-кет 4 кун дам олинади
10 май 2021, 17:11

Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Кетма-кет 4 кун дам олинади

13 май — пайшанба куни Рамазон Ҳайити сифатида нишонланиши белгиланди. 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Ўзбекистон ва Франция ТИВлари 2021−2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади
10 май 2021, 16:53

Ўзбекистон ва Франция ТИВлари 2021−2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади

Франция делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва делегация раҳбари Франк Риестер ташқи ишлар вазирликлари ўртасида икки йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади.

9 вилоятда ёғ арзонлашди, Тошкентда эса қимматлашди — ИТИМ
10 май 2021, 16:47

9 вилоятда ёғ арзонлашди, Тошкентда эса қимматлашди — ИТИМ

Ўзбекистонда бир литр ўсимлик ёғи нархи ҳафта давомида 0,5 фоизга арзонлашиб, 19,1 минг сўмгачани ташкил этди, дея маълум қилди ИТИМ. Нархлар 9 вилоятда арзонлашган бўлса, Тошкент ва қолган ҳудудларда қимматлашишда давом этмоқда. Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов аввалроқ ҚҚС ставкасининг пасайиши хизмат ва товарларнинг арзонлашувига таъсир қилмаслигини таъкидлаган эди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
10 май 2021, 16:20

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 17 сўмга қимматлади ва жами 10 529 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам яна кўтарилди.

Абдулазиз Камилов Хитойга боради
10 май 2021, 15:43

Абдулазиз Камилов Хитойга боради

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов «Хитой — Марказий Осиё» иккинчи вазирлар учрашувида қатнашиш учун Хитойга боради. Учрашув чоғида транспорт йўлаклари боғлиқлигига кўмаклашиш ва узлуксиз савдога кенг йўл очиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

2021 йилда Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ нақд пул ечиб олишни ва хорижий валюта сотиб олишни бошлади
10 май 2021, 15:34

2021 йилда Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ нақд пул ечиб олишни ва хорижий валюта сотиб олишни бошлади

Январь-апрель ойларида банкларнинг кассаларига нақд пул тушумлари 75,4 трлн сўмни, чиқим қилинган нақд пуллар эса 73,9 трлн сўмни ташкил этди.

Касал болаларни даволашга деб соҳта хайрияга пул йиғган аёл ушланди
10 май 2021, 14:59

Касал болаларни даволашга деб соҳта хайрияга пул йиғган аёл ушланди

Тошкентда оғир касал болаларни даволаш учун деб ёлғон хайрияга пул йиғган аёл ушланди. Фуқаро болаларнинг фотосуратларини интернетдан кўчириб олиб фойдаланган. Уларлан бири февраль ойида вафот этган.

WSJ: АҚШ Афғонистондаги қўшинларини Марказий Осиёга ёки Яқин Шарққа жойлаштириши мумкин
10 май 2021, 14:50

WSJ: АҚШ Афғонистондаги қўшинларини Марказий Осиёга ёки Яқин Шарққа жойлаштириши мумкин

АҚШ Афғонистондан олиб чиқилаётган қўшин ва ҳарбий техникани Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон ва Тожикистонга жойлаштирилиши имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
10 май 2021, 14:30

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ҳафта давомида Ўзбекистонда ўртача илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати эса кечалари 13−18 даража, кундуз кунлари 23−28 даража атрофида бўлади

15 майдан таксиларга оид тажриба бошланади. Ноқонуний таксичилар фаолияти қандай тартибга солинади
10 май 2021, 14:28

15 майдан таксиларга оид тажриба бошланади. Ноқонуний таксичилар фаолияти қандай тартибга солинади

Ўзбекистонда 15 майдан жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида йўловчиларни ташишга рухсат беришга оид тажриба бошланади. Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг маълумотига кўра, мамлакатда ноқонуний таксилар сони 100 мингдан ошади. Ҳукумат ноқонуний таксичиларни қандай тартибга солишни режалаштирмоқда — президент қарорининг энг асосий жиҳатлари.

Total Eren компанияси Самарқандда қуёш электростанциясини қуради
10 май 2021, 13:54

Total Eren компанияси Самарқандда қуёш электростанциясини қуради

ЕТТБ, ЕИБ ва Proparco Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватга эга Total Eren қуёш электр станциясини қуриш учун 87,4 млн евро ажратмоқда.

Бозорда устунлигини сақлаб турган компаниялар рўйхати янгиланди
10 май 2021, 13:15 1

Бозорда устунлигини сақлаб турган компаниялар рўйхати янгиланди

Ўзбекистонда бозорида устунлигини сақлаб турган компаниялар рўйхатига 107 хил маҳсулот ва хизмат кўрсатиш тури бўйича 93 та компания киритилди.

«Техник хато ва билимсизлик натижаси». Фарғона вилояти ҳокимлиги Вермахт аскарлари акс этган плакат ҳақида
10 май 2021, 12:47

«Техник хато ва билимсизлик натижаси». Фарғона вилояти ҳокимлиги Вермахт аскарлари акс этган плакат ҳақида

Фарғона шаҳридаги «Ватанпарварлар боғи»да фашистлар армияси аскарлари акс этган плакат ўрнатилди. Вилоят ҳокимлиги бу «қўпол техник хато» ва «билимсизлик» натижасида бўлганлигини айтди.

Президент шу ҳафта Япония етакчиси ва МО давлатлари раҳбарлари билан мулоқот қилади
10 май 2021, 11:40

Президент шу ҳафта Япония етакчиси ва МО давлатлари раҳбарлари билан мулоқот қилади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг шу ҳафтада иш графигидан ўрин олган маҳаллий тадбирлар ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Шавкат Мирзиёев ҳафта давомида иккита тақдимот ва бир видеоселекторни ўтказади. Қолаверса, президент Япония етакчиси ва минтақа мамлакатлари раҳбарлари билан мулоқот қилиши кутилмоқда.

Болалар боғчаси мудираси деярли 1 млрд сўмни талон-тарож қилган
10 май 2021, 11:35 1

Болалар боғчаси мудираси деярли 1 млрд сўмни талон-тарож қилган

Зангиота туманида болалар боғчаси мудираси амалда ишламаган 37 нафар ходим номига очилган пластик карталарни ноқонуний равишда ўзида қолдиришни талаб қилиб, сохта маълумотлар киритиш орқали 983,5 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.

«Бу уруш даҳшатини англаш, тарихдан сабоқ чиқариш учун муҳим». Президент Шон-шараф музейи ҳақида
10 май 2021, 10:58

«Бу уруш даҳшатини англаш, тарихдан сабоқ чиқариш учун муҳим». Президент Шон-шараф музейи ҳақида

Президент Хотира ва қадрлаш қадрлаш кунида Шон-шараф музейига ҳам ташриф буюриб, «бу ер халқ музейи бўлиши керак», дея таъкидлади. Ҳозир музейда 12,5 мингдан ортиқ экспонат мавжуд. «Бу уруш даҳшатини англаш, тарихдан сабоқ чиқариш учун муҳим. Музей бунда асос, тарих билан бугунги кун ўртасида кўприк бўлиши керак», — деди давлат раҳбари.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг