Иқтисодиёт

Солиқ тизими фаолияти янада шаффофлашади — Шерзод Кудбиев
1 декабр 2022, 10:57

Солиқ тизими фаолияти янада шаффофлашади — Шерзод Кудбиев

ДСҚ раиси Шерзод Кудбиев 1 декабрдан бошлаб солиқ органлари жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига олинган маълумотларни очиқ эълон қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади
1 декабр 2022, 10:24 1

Шавкат Мирзиёев ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади

Президентга ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштириш учун савдога қўйиш босқичлари ва муддатларини қисқартириш, бу жараёнга кадастр органлари ходимларини жалб этиш ҳамда хусусийлаштириш бўйича йиғим миқдорини камайтириш таклиф этилмоқда. Давлат раҳбари ушбу чора-тадбирларни тасдиқлади.

1 декабрда аксар банкларда долларнинг сотиш курси 11 260 сўмгача тушди
1 декабр 2022, 09:41

1 декабрда аксар банкларда долларнинг сотиш курси 11 260 сўмгача тушди

Тижорат банклари 1 декабр учун долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

«Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси иш бошлади
30 ноябр 2022, 20:59

«Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси иш бошлади

30 ноябрь-2 декабрь кунлари «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 30 та давлатидан 300 нафардан зиёд соҳа мутахассислари иштирокида форум ва сессиялар, модалар намойиши, B2B учрашувлари, гастробозор, халқаро ошпазларнинг маҳорат дарслари ўтказилади.

Бош прокуратура ҳиндистонлик инвесторнинг Тошкент ҳокимига қарши айбловларини текширмоқда
30 ноябр 2022, 18:52

Бош прокуратура ҳиндистонлик инвесторнинг Тошкент ҳокимига қарши айбловларини текширмоқда

Ўзбекистон Бош прокуратураси аввалроқ Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шантажда айблаган ҳиндистонлик тадбиркор Мурари Лал Жаланнинг баёнотини текширишга киришди.

Akça Holding компанияси Ўзбекистонда қиймати $250 млн бўлган тўқимачилик лойиҳасини ишга туширмоқчи
30 ноябр 2022, 18:04

Akça Holding компанияси Ўзбекистонда қиймати $250 млн бўлган тўқимачилик лойиҳасини ишга туширмоқчи

Туркиянинг Akça Holding компанияси Наманганда тўқимачилик бўйича $250 млнлик инвестиция лойиҳасини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Корхонада ишлаб чиқарилган текстиль маҳсулотлари АҚШ, Бразилия, Канада ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади.

Марказий банк тижорат банкларидаги долларлашув даражасини қандай пасайтирмоқчи?
30 ноябр 2022, 17:11

Марказий банк тижорат банкларидаги долларлашув даражасини қандай пасайтирмоқчи?

Долларлашув даражасининг юқорилиги нархларни барқарорлаштиришга эришишдаги пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини пасайтиради, дея қайд этди МБ. Бунга қарши курашиш учун регулятор инфляцияни пасайтириш ниятида, бу эса кредит ставкалари ва долларлашувни камайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.

Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилади
30 ноябр 2022, 11:21

Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Тижорат банклари 30 ноябрь куни долларни 11 270 сўмдан сотишни бошлади
30 ноябр 2022, 10:02

Тижорат банклари 30 ноябрь куни долларни 11 270 сўмдан сотишни бошлади

Банкларда 1 АҚШ доллари 11 270 сўмдан сотилмоқда, аҳолидан эса 11 195 — 11 250 сўмдан сотиб олинмоқда.

Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик тендерни ноқонуний ютгани аниқланди
29 ноябр 2022, 17:58

Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик тендерни ноқонуний ютгани аниқланди

Қашқадарёда ташкил этилганига 3 кун бўлган фирма жами 2 601 000 000 сўмлик иссиқхоналар ўрнатиш бўйича танловда ноқонуний равишда ғолиб бўлгани аниқланди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳолат юзасидан иш қўзғатилиб, қайта танлов ўтказилишини маълум қилди.

Банкларда доллар курси бир неча кунлик ўсишдан сўнг тушди
29 ноябр 2022, 09:39

Банкларда доллар курси бир неча кунлик ўсишдан сўнг тушди

Тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 11 285 сўмдан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 11 210 — 11 270 сўм оралиғида.

Имтиёзлардан воз кечиш, импорт тўсиқларини олиб ташлаш: самарали пул-кредит сиёсати учун Марказий банк шартлари
28 ноябр 2022, 22:47

Имтиёзлардан воз кечиш, импорт тўсиқларини олиб ташлаш: самарали пул-кредит сиёсати учун Марказий банк шартлари

Ўзбекистон МБ пул-кредит сиёсати самарадорлигини ошириш учун ҳукуматни импорт йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, хусусий тадбиркорлик субъектларини темир йўл ва ҳаво транспортига жалб қилиш, улгуржи савдони нақд пулсиз шаклга ўтказиш, имтиёзли ва йўналтирилган кредитлардан воз кечишга чақирмоқда.

Банклар долларни 11 300 сўмдан сотишни бошлади
28 ноябр 2022, 09:43

Банклар долларни 11 300 сўмдан сотишни бошлади

28 ноябрь куни тижорат банклари 1 АҚШ долларини 11 300 сўмдан сотишни бошлади. Сотиб олиш эса 11 210 — 11 280 сўм оралиғида.

Ўзбекистон ва Озарбайжон IMEI-кодларни қалбакилаштиришга қарши биргаликда курашади
27 ноябр 2022, 09:57

Ўзбекистон ва Озарбайжон IMEI-кодларни қалбакилаштиришга қарши биргаликда курашади

Ўзбекистон ва Озарбайжон мобиль телефонларни рўйхатга олиш соҳасидаги ҳамкорлик доирасида йўқолган ва ўғриланган IMEI-кодларнинг ягона «қора рўйхати»ни яратишга келишиб олди.

Навоий аэропорти юк терминали ва «Навоий» ЭИЗ БАА компаниялари бошқарувига топширилади
26 ноябр 2022, 09:21

Навоий аэропорти юк терминали ва «Навоий» ЭИЗ БАА компаниялари бошқарувига топширилади

Навоий аэропортининг юк терминали ва «Навоий» эркин иқтисодий зонаси бошқаруви Бирлашган Араб Амирликларининг икки компаниясига топширилади. Президент ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этди.

Ўзбекистондаги иккита крипто-дўконга дастлабки лицензиялар берилди
25 ноябр 2022, 17:35

Ўзбекистондаги иккита крипто-дўконга дастлабки лицензиялар берилди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан «Crypto Trade NET» ва «Crypto Market» компанияларига крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди. Аввалроқ ушбу фаолият билан шуғулланиш тартиби Адлия вазирлиги томонидан октябрь охирида рўйхатдан ўтказилганди.

Навоийдаги 188 та яйловда жойлашган норуда конлари аукционга чиқарилади
25 ноябр 2022, 13:00

Навоийдаги 188 та яйловда жойлашган норуда конлари аукционга чиқарилади

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессиясида президент саноатда 186 та лойиҳани амалга ошириб, 15 мингта янги иш ўрни яратиш зарурлигини айтди. 188 та яйловларда жойлашган норуда конларни аукционга чиқариш ва 8 та Ёшлар саноат зонаси инфратузилмасига 20 миллиард сўм ажратиш шулар жумласидан.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курслари яна кўтарилди
25 ноябр 2022, 09:56

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курслари яна кўтарилди

25 ноябрда тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 11 280 — 11 290 сўмдан сотилмоқда. Сотиб олиш 11 180 — 11 265 сўм оралиғида.

Имтиёзлар, кредит компенсациялари, давлат ёрдами. Электромобиль саноати қандай ривожланади?
25 ноябр 2022, 08:26

Имтиёзлар, кредит компенсациялари, давлат ёрдами. Электромобиль саноати қандай ривожланади?

Ўзбекистонда маҳаллий электромобилларни утилизация йиғими, бутловчи, эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар ва хомашёни эса божхона тўловларидан озод қилиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, инвесторларга маълум миқдордаги электромобилларни имтиёзли шартлар асосида олиб киришга рухсат берилиши мумкин.

Ўзбекистон ва Франция уран қазиб олиш ва қайта ишлашни кенгайтиришга келишиб олди
24 ноябр 2022, 22:18

Ўзбекистон ва Франция уран қазиб олиш ва қайта ишлашни кенгайтиришга келишиб олди

Давлат геология қўмитаси, «Навоийуран» ва Франциянинг Orano компанияси ўртасида уран қазиб олиш ҳамда қайта ишлашни кенгайтириш бўйича уч томонлама шартнома имзоланди. Orano «бир неча юз миллион евро» миқдорида сармоя киритишни режалаштирмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг