GM Uzbekistan Damas ва Labo учун аризалар қабул қилишни тўхтатди. 128,2 минг ариза топширилган бўлса, 2019 йилда 54 мингта машина ишлаб чиқариш режалаштирилган.
«E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 1253 та бўш ер участкалари 9 миллиард 967 миллион 800 минг сўмга сотилди.
Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестиция форумини самарали ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарорида инвесторга ер участкаларини электрон аукцион ўтказмасдан ажратиш кўзда тутилган.
«Малика» савдо мажмуасида ноқонуний савдо билан шуғулланаётган 13 фуқародан 66 дона маиший техника, 7800 та мобил ускуна ва 308 млн сўмлик аксесуарлар олиб қўйилди, дея хабар қилди ДСҚ.
Чирчиқ ва Олма Ота шаҳарлари ўртасида доимий автобус қатнови очилди.
«Ўзбеккўмир» корхонасининг 45 фоиз акцияларини Россия компанияси ишончли бошқарувига топшириш режалаштирилмоқда.
«Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори асосида паррандачилик кластерлари ташкил этилади.
Ёшлар стартаплари дастурида 32 лойиҳа иштирок этмоқда. Э-тижорат йўналишлар қатори таълим ва қишлоқ хўжалигидаги лойиҳалар ҳам бор.
2019 йилда ижтимоий харажатларга 57,8 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда, унинг 5,3 трлн сўми кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
GE Ўзбекистондаги Тахиатош ИЭСни модернизация қилиш учун асосий энергетика ускуналарининг биринчи навбатини етказиб берди.
Инновацион технопаркларнинг давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритиши кўзда тутилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.
Аксарият хорижий инвесторлар Ўзбекистон эркин иқтисодий зоналарга маблағ киритганидан афсусланмоқда, дейилади «Тараққиёт стратегияси» маркази ва Швейцариянинг PeaceNexus жамғармаси хулосасида.
Октябрда Тошкентдаги иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган ўртача нархлар сентябрга нисбатан ўзгармади.
Хоразм вилоятида юридик шахс мақомида фаолият кўрсатаётган 19762 та корхона мавжуд бўлиб, бугунги кунда 676 та корхонанинг товар айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган.
Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси «Трастбанк"ка 4 млн АҚШ доллари миқдорида савдони молиялаштириш линиясини ажратди.
Президент қарори билан республика ҳудудида хорижий малакали мутахассисларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ўзбекистонда чиқарилган кобейжинг карталари бир вақтда Uzcard ва UnionPay тизимларида ишлайди.
Президент Шавкат Мирзиёев балиқчилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган қарорни имзолади.
Бизнес вакилларига пулли магистраллари, автотураргоҳлар ва техник хизмат кўрсатиш объектларига инвестиция киритиш таклиф этилмоқда.
Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази ташкил этилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг