12 ноябрь куни Тошкент шаҳрида «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ва Ислом тараққиёт банки гуруҳининг (ИТБ) аъзоси бўлган Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда умумий қиймати 4 млн АҚШ доллари миқдорида Савдони молиялаштириш линиясини ажратиш бўйича битим имзоланди.

Мазкур битим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 17 декабрдаги «Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларида белгиланган мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда халқаро ва хорижий молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини изчил мустаҳкамлаш борасидаги муҳим йўналиш бўлди.

Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси томонидан ажратилган ушбу линиянинг мақсади бир йилгача бўлган муддатга амал қиладиган савдо операцияларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

«Бугун имзоланган битим кичик бизнес корхоналари манфаатларига мувофиқ, савдони молиялаштиришдаги янги ечимларни излаш жараёнида икки ташкилот ўртасида манфаатли ҳамкорлик учун кенг имкониятлар яратади ҳамда кичик бизнеснинг ички бозорда самарали ва фаол ролини оширишга ёрдам бериб, уларни йирик корхоналар қаторига қўшилишига, республикада инвестицион лойиҳаларни амалга оширишдаги саъй-ҳаракатларнинг қўллаб-қувватланишига имкон яратади», — деди «Трастбанк» бошқаруви раиси Сардор Нормухамедов.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 июлида «Трастбанк» ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ўртасида молиялаштириш линиясини ажратиш тўғрисидаги битими имзоланган.

Реклама ҳуқуқи асосида.