14 ноябрь куни кечқурун Чирчиқ (Тошкент вилояти) ва Олма Ота (Қозоғистон) ўртасида доимий автобус қатнови очилди, дея хабар қилди Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги матбуот хизмати.

Қатнов узунлиги 816 км бўлиб, автобус бу масофани 16 соату 30 дақиқада (чегарадаги «Туркистон"-"Қазиғурт» ўтказиш пунктлари орқали) босиб ўтади. Чипта нархи — 150 минг сўм ва ортга қайтиш — 6000 тенге.

Рейс Van Hool автобусларида амалга оширилади.