Октябрда Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари сентябрь (634) ва августга (631) нисбатан деярли ўзгармади ва квадрат метри учун 633 ш. б. ни ташкил этди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га тақдим этган ҳисоботида сўз боради.

Октябрь ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартиралар нархи 668 ш. б.ни (сентябрда — 667), панел турдагилари нархи эса 612 (614) ш. б.ни ташкил этди.

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 625 ш. б. (-1 фоиз), икки хонали — 621 (ўзгаришсиз), уч хонали — 642 (-1 фоиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 652 (ўзгаришсиз).

Маълумот учун: Нархлар фақатгина ахборот мақсадлари учун мўлжалланган. Нархлар dom.vsem.uz ва uybor.uz интернет манбалари томонидан тақдим этилган. Таклиф этилаётган қийматлар барча маълумотлар базасидан танлаб олинган сотувчилар билан ўтказилган музокаралар асосида ишлаб чиқилган.