10 сентябрь куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45160 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 150 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Хоразм вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, яна 5 нафари Сурхондарё вилоятида, ҳамда 1 нафари Қорақалпоғистонда тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 2 580 киши даволанмоқда. Улардан 427 нафари оғир, 224 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда касаллик қайд этилган жами 45 160 нафар бемордан 42 212 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 79 ёшли С.Ж. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Б.У. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.