Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси 14 сентябрдан бошлаб анъанавий тарзда 2020/2021 ўқув йили фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган таълим муассасалар рўйхатини эълон қилди. Халқ таълими вазирлигининг «Газета.uz» га хабар беришича, кундузги дарслар 318 мактабдан атиги 143 тасида бошланади.

Таъкидланишича, ушбу ечим санитария-эпидемиология осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчиларни коронавирус кўрсаткичи ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашларининг тегишли қарорларига кўра қабул қилиниган

  • Бектемир туманидаги 289-сонли мактаб.
  • Миробод туманидаги 31, 56, 57, 60, 65, 94, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 328-сонли мактаблар.
  • Мирзо Улуғбек туманидаги 18, 27, 49, 50, 64, 121, 208, 209, 210, 221, 223, 241-сонли мактаблар ҳамда ФФИДУМ.
  • Олмазор туманидаги 1, 11, 15, 16, 24, 29, 36, 46, 159, 165, 185, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 298, 326-сонли мактаблар ҳамда 106-мактаб-интернат.
  • Сергели туманидаги 2, 55, 33, 76, 266, 267, 269, 303-сонли мактаблар.
  • Учтепа туманидаги 14, 38, 44, 81, 106, 107, 193, 194-сонли мактаблар.
  • Чилонзор туманидаги 66, 184, 200, 280-сонли мактаблар.
  • Шайхонтоҳур туманидаги 10, 19, 37, 39, 40, 41, 34а, 59, 82, 84, 85, 92, 113, 132, 136, 157, 180а, 169, 186, 254, 262, 314, 316, 320, 324-сонли мактаблар.
  • Юнусобод туманидаги 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 58, 63, 70, 80, 96, 98, 246, 250, 257, 259, 260, 271, 272, 273, 288, 327-сонли мактаблар ҳамда ТФИДУМ.
  • Яккасарой туманидаги 25, 26, 48, 89, 118, 144, 172, 321-сонли мактаблар.
  • Яшнобод туманидаги 30, 69, 151, 161, 166, 212, 227, 244-сонли мактаблар.

Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.

«Фурсатдан фойдаланиб, ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндошишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз», — Тошкент шаҳар ХТББ хабарида.

Фото: ХТВ

Онлайн-мактаб

Таълим шаклини онлайн тарзда танлаган ҳамда мактабининг фаолияти ҳали тикланмаган ўқувчилар белгиланган дарс жадвали асосида ўқув дастурини ўзлаштириб боришлари мумкин, дея таъкидлади ХТВ матбуот хизмати.

Телевизион дарслар 3 та телеканалда душанбадан шанбагача ҳар куни соат 8:30 дан бошлаб Оnline-maktab туркумида намойиш этиб борилади.

Оnline-maktab дарслари «UzDigital TV» тармоғида қуйидаги телеканалар орқали эфирга узатилади:

  • 1−4 синф ўқувчилари учун — National Geographic;
  • 5−8 синф ўқувчилари учун — Eurosport;
  • 9−11 синф ўқувчилари учун — Охота и рыбалка.

Кабель телевидениеси ва IP ТВ тармоқларида:

  • 1−4 синф ўқувчилари учун — National Geographic;
  • 5−8 синф ўқувчилари учун — ТВЦ;
  • 9−11 синф ўқувчилари учун — Fashion TV.

Дарсларни параллель равишда қуйидаги интернет ресурслар орқали кузатиб бориш мумкин:

Шунингдек дарслар Mediabay.uz, Mover.uz сайтларига ҳамда ижтимоий тармоқдаги телеграмм каналларига ҳам жойлаштирилади.

Оnline-maktab телевизион дарслари Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда ZO‘R TV билан ҳамкорликда тасвирга олинмоқда.

Дарсларни тасвирга олиш учун А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва Республика ташхис марказида жами 6 та студия ташкил этилди.

Телевизион дарсларни тасвирга олишга жами давлат ва нодавлат таълим муассасаларидан жами 117 нафар тажрибали ва малакали педагоглар, 12 нафар сурдо-таржимон ва 15 нафар муҳаррирлар жалб қилинди.

Телевизион дарсларнинг жадвали кунлик тарзда Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифалари орқали эълон қилиб борилади.