12 сентябрь куни Ўзбекистода 578 та ҳолатда коронавирус қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.️ Бугунги кўрсаткич билан ССВ расман эълон қилган ўлимлар сони 386 тага етди.

Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Хоразм вилоятларида жами 488 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 46 850 нафар бемордан 43 511 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 953 нафар бемордан 475 нафари оғир, 231 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Қайд этиш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон аниқланган коронавирус ҳолатлари сони бўйича МДҲ давлатлари орасида тўртинчи (Россия, Қозоғистон ва Беларусдан кейин), дунёда эса 57-ўринни эгаллаб турибди.