15 сентябрь куни Ўзбекистонда 570 ҳолатда коронавирус қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Бир кун муқаддам — 14 сентябрда бу кўрсаткич 572 тани ташкил этган эди.

️Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Хоразм, Тошкент, Андижон, Қашқадарё ҳамда Фарғона вилоятларида 532 нафар бемор тузалди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 48 565 нафар бемордан 45 058 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 104 нафар бемордан 483 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.