10 сентябрь куни Ўзбекистонда 749 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент вилоятида 4 нафар, Тошкент шаҳрида 3 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Андижон вилоятларида жами 343 нафар бемор соғайди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 45 679 нафар бемордан 42 555 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 751 нафар бемордан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.