дайжест

Рамазон ойи 11 мартдан бошланади — Мусулмонлар идораси

Мусулмонлари идораси Рамазон ойининг биринчи куни 11 март, душанбага тўғри келишини маълум қилди.


дайжест

«Бизни ҳовлимиздан ҳайдаб чиқаришмоқчи». Аҳоли футбол майдони ўрнида режалаштирилган қурилишга қарши курашни давом эттирмоқда

Пойтахтнинг Юнус Ражабий маҳалласи аҳолиси, бир ярим йилдирки, футбол майдони ва яшил ҳудуд ўрнида режалаштирилган беш қаватли бино қурилишига қарши курашмоқда. Тошкент футбол ассоциацияси болалар машғулот ўтказадиган жойни сақлаб қолишга уринди. Воқеалар ривожи — «Газета.uz» материалида.


дайжест

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоқхонада вафот этди

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоқхонада вафот этди. У 2022 йилнинг декабрида ўзлаштириш, талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлиги каби жиноятларда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.


дайжест

Тошкент вилоятида кучсиз зилзила содир бўлди

Тошкент вилоятида эпицентри Бўстонлиқ тумани бўлган зилзила содир бўлди. Унинг кучи 2 баллни ташкил этди.


дайжест

Асака тумани ҳокимининг ўринбосари ва туман Ички ишлар бўлими собиқ ходими пора олишда гумонланиб қўлга олинди

Андижон вилоятида Ички ишлар бўлими тергов бўлинмасининг собиқ ходими, туман прокурори ўринбосари ва туман ўринбосари пора олишда гумонланиб қўлга олинди.


дайжест

АҚШ қирғизистонликлар учун сайёҳлик ва ишбилармонлик визалари муддатини 5 йилдан 10 йилга узайтирди

АҚШ Қирғизистон фуқароларига бериладиган сайёҳлик ва ишбилармонлик визаларининг амал қилиш муддатини 5 йилдан 10 йилгача узайтирди. Бундан ташқари, Қирғизистон паспорти эгалари учун B1, B2 ва B1/B2 визасига ариза топшириш учун 20 доллар миқдоридаги йиғим бекор қилинди.


дайжест

Жамолиддин Ходжиманов Гулистон шаҳри ҳокими бўлди

Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган Жамолиддин Ходжиманов Гулистон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввали ҳокими соғлиғи туфайли лавозимидан озод этилганди.


дайжест

Тошкентда учта машина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди

Шайхонтоҳур туманида Spark, Nexia 2 ва Lacetti автомашиналари тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Nexia 2 ҳайдовчиси вафот этди, 16 ёшли Spark ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси шифохонага ётқизилди.


дайжест

Наврўз байрамида катта тадбирлар ўтказилади, унгача умумхалқ ҳашарлари бўлиб ўтади

Ўзбекистонда 2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамида барча ҳудудларда, хусусан, «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайиллари ташкил этилади. Байрам муносабати билан республикада умумхалқ ҳашарлари ўтказилади.


дайжест

Ўзбекистонга бензин импортини нималар қийинлаштирмоқда?

Рақобат қўмитаси бензин импорти билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг еттита асосий муаммосини ўрганди. Улар орасида темир йўл логистикасининг қимматлиги, кредит юкламасининг юқорилиги, мажбурий сертификатлаш талаби, катта ҳажмдаги бензинни сақлаш учун сиғимларнинг йўқлиги ва бошқалар бор.


дайжест

Италиялик уч спортчи ўзбекистонлик 17 ёшли қиличбоз қизни зўрлагани айтилмоқда. Федерация ҳодисани рад этди

Италия матбуоти мамлакат ўсмирлар терма жамоасининг уч нафар аъзоси ўзбекистонлик 17 ёшли қиличбоз қизни зўрлаганликда гумонланаётгани ҳақида хабар берди. Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси раддия эълон қилиб, Италия қиличбозлик федерациясини «махсус тайёрланган ёлғон хабар»да айблади.


дайжест

Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси Ўзбекистонга 100 млн доллар ажратади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида 100 млн долларлик «Мурабаҳа» молиялаштириш битимини ва агентлик келишувини имзолади. Маблағ озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 24 ойгача бўлган муддатга ажратилади.


дайжест

Ўзбекистонда 5 йилда мингдан ортиқ манбаа тақиқланган

Ўзбекистонда 2019 йилдан бери Олий суднинг 80 дан ортиқ қарори асосида 1000 дан зиёд манбаа тақиқланган. Улардаги материаллар диний ақидапарастлик, экстремистик ва террористик ғояларини тарғиб этишга йўналтирилган деб топилган.


дайжест

Франция ўз Конституциясига аборт ҳуқуқини киритган дунёдаги биринчи давлат бўлди

Франция ўз Конституциясида аборт қилиш ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўйган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Асосий қонунга киритилган ўзгартириш кўпчилик депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Президент Эммануэль Макрон қарорни миллий ғурур ва бутун дунёга сигнал деб атади.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Баҳодир Жалолов бокс спорти маҳорат мактабини бориб кўрди (Фото, видео)

Сешанба куни Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабига борди. У ерга илк бор 2022 йилда ёш спортчилар қабул қилинган, ҳозир 50 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда. Бокс мактаби 175 ўринга мўлжалланган, 5−11-синфларга ҳар йили 25 нафардан ўқувчи олинади.


дайжест

Ўзбекистон Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун 2024» индексида муваффақиятли бешликка кирди

Жаҳон банки ҳуқуқий соҳада гендер тенгликка эришиш бўйича «Аёллар, бизнес ва қонун 2024» йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистон бешта илғор ўзгаришлар қилган давлатлар қаторига кирди. Бунда асосан 2 кўрсаткич: «меҳнатга ҳақ тўлаш» ва «никоҳ» доирасидаги ҳолат ҳисобга олинган.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Оксана Чусовитина номидаги спорт мактабига ташриф буюрди (+фото)

Президент Оксана Чусовитина номидаги гимнастика спорт маҳорати мактабига ташриф буюрди. Муассаса 1−11-синфлардаги 105 нафар ўқувчига мўлжалланган. Бу ерда 91 нафар бола таҳсил олмоқда. Улар қўшни 175-мактабда умумий таълим дарсларида қатнашади.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

дайжест

Шота Руставели кўчасидаги «сталинка»ни қандай келажак кутяпти?

Тошкентнинг Шота Руставели кўчасидаги 22-уйнинг бузилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар муҳокамаларга сабаб бўлди. Туман ва шаҳар ҳокимликлари «снос» қарори йўқлигини маълум қилди. Уйда ҳозирча одамлар яшаб турибди, бўшатилган хонадонларда эса деразалар демонтаж қилинмоқда. Қурувчи ким экани номаълум.