АҚШ Қирғизистон Республикаси фуқароларига бериладиган янги сайёҳлик ва ишбилармонлик визаларининг амал қилиш муддатини бугундан бошлаб 5 йилдан 10 йилгача узайтирди, дея хабар бермоқда мамлакатнинг Бишкекдаги элчихонаси.

Бундан ташқари, Қирғизистон паспорти эгалари учун B1, B2 ва B1/B2 визасига ариза топшириш учун 20 доллар миқдоридаги йиғим бекор қилинди.

«Қирғизистонлик минглаб саёҳатчиларга фойда келтирадиган бу ўзгаришлар АҚШ саёҳатларни осонлаштириш ва Америка ҳамда Қирғизистон халқлари ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштиришга қанчалик аҳамият бераётганини кўрсатади», — дейилади хабарда.

АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Лесли Вигери бу ўзгаришлар бутунлай қирғиз халқи учун хизмат кўрсатишни яхшилаш, мамлакатлар ўртасидаги саёҳатни осонлаштириш ва алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлаган.

Янги 10 йиллик амал қилиш муддати 2024 йил 4 мартдан бошлаб берилган B1, B2 ва B1/B2 визалари учун амал қилади. Янгилик илгари берилган визалар учун амал қилмайди, амал қилиш муддати ва ўзаро муносабатдаги ўзгаришлар фақат кўрсатилган визалар тоифаларига тегишли. Ёзда консуллик хизматлари янада яхшиланиши кутилмоқда.