5 март куни соат 11:52 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Зилзила магнитудаси 3,6 га тенг. Чуқурлик — 15 км. Эпицентр эса Тошкентдан 96 км жануби-шарқда. Ер қимирлаши туманда 2 балл кўринишида сезилди.

Эслатиб ўтамиз, бу март ойида Ўзбекистон ҳудудларида юз берган учинчи ер силкиниши ҳисобланади. Хусусан, 1 март куни Фарғона вилояти Қува туманида, 4 март куни Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида содир бўлган.