Янги йилнинг биринчи суткасида Ўзбекистонда 2155 нафар чақалоқ дунёга келди, дея хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

2023 йил 1 январь куни дунёга келган гўдакларнинг 1056 нафари қиз 1099 нафари ўғил болалардир. Энг кўп чақалоқ Фарғона вилоятида (252 нафар) туғилди. Шунингдек, кейинги ўринларда:

  • Қашқадарё вилояти — 230;
  • Наманган вилояти — 219;
  • Сурхондарё вилояти — 213;
  • Самарқанд вилояти — 213;
  • Андижон вилояти — 187;
  • Тошкент вилояти — 170;
  • Тошкент шаҳри — 154;
  • Бухоро вилояти — 126;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 105;
  • Жиззах вилояти — 102;
  • Хоразм вилояти — 76;
  • Навоий вилояти — 69;
  • Сирдарё вилояти — 39 нафар.

Дунёга келган ушбу болалардан 20 нафарини икки ҳомилали эгизаклар (жами 40 нафар чақалоқ) ташкил қилди.

2018 йил худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда эса 2316 нафар чақалоқ туғилган эди.