Ўзбекистон октябрь ойида дунёда энг кўп олтин сотувчи давлат бўлди, деб хабар бермоқда World Gold Council.

Октябрь ойида марказий банклар жаҳон олтин захираларини 42 тоннага оширди. Бу сентябрь ойига нисбатан 41 фоизга кам, аммо 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларидаги ўртача кўрсаткичдан 23 фоизга юқори.

Энг йирик харидор яна Хитой Халқ банки (23 тонна) бўлди. Туркия Марказий банки (19 тонна) ва Полша Миллий банки (3 тонна) кейинги ўринларни эгаллади.

Ўзбекистон 11 тонна олтин сотиб, ушбу рангли металлни энг кўп сотган давлат бўлди. Иккинчи ўрин эса 2 тонна олтин сотган Қозоғистон бўлди. World Gold Council маълумотларига кўра, юқоридаги икки банк ҳам сотиб олиш ва сотиш борасида тез-тез ўрин алмашади, бу ички манбалардан олтин сотиб олган банклар учун одатий ҳол эмас.

олтин экспорти

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари олтин нархи кескин ошганига қарамай, бироз қисқариб, 32,89 миллиард долларни ташкил этди. Ўтган ойда захирадаги ушбу қимматбаҳо металлнинг жисмоний ҳажми 12,4 тоннага камайди.