25 ноябрдан бошлаб Тошкент метросининг «Технопарк» (Дўстлик-2) ва «Яшнобод» (2-бекат) бекатлари иш режими соат 06:00 дан 22:00 га қадар ташкил этилади, дея хабар бермоқда метрополитен матбуот хизмати.

Бу «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган «Турон» (13-бекат) ва «Қипчоқ» (14-бекат) метро бекатларини ишга тушириш мақсадида йўналишдаги бошқа мавжуд бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш ишларини ташкиллаштириш билан боғлиқ, дея тушунтирди компания.

Хабарда режим яна ўз ҳолига қайтиш санасига аниқлик киритилмаган.

Шунингдек, «Тузел» (3-бекатидан) «Қурувчилар» (12-бекат) бекатигача бўлган бекатлар оралиғида иш режими ўзгармаган ҳолда 05:00 дан 23:00 га қадар ташкил этилади.

Соат 05:00 дан 06:00 гача ва 22:00 дан 23:00 гача «Тузел"-"Қурувчилар» бекатлари оралиғида бир томонлама (челнок) поездлар ҳаракати ташкил этилади, дейилади хабарда.