Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиб, ёғингарчилик бўлмайди. Якшанба куни кундузги ҳарорат +26…+29 даражагача исиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 2026 йилгача электр энергиясининг эркин улгуржи бозори ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари билан танишди. 2024 йил охиригача электр энергиясининг ягона савдо майдончасини яратиш, 2026 йилгача эса эркин улгуржи бозорни жорий этиш режалаштирилган.

Яна бир бор томонларни қуролли можарони тўхтатишга чақирамиз — Ўзбекистон ТИВ Исроил-Фаластин уруши бўйича

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Фаластин, Исроил ва яна 7 та мамлакатнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари қабул қилиниб, Ғазо секторидаги вазият ҳақида гаплашилди. Болалар қурбон бўлаётган можарони тўхтатишга яна бир бор чақирамиз, дейди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов.

Ўзбекистонга олиб кирилаётган телефонларни рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди

Рақамли ривожланиш вазирлиги Ўзбекистонга олиб кирилаётган мобил телефонларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилганини эълон қилди. Энди рўйхатдан ўтказиш Face-ID орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, хорижликлар учун IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилмоқда.

Суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилади

Сенат маъқуллаган қонунларга кўра, суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилади. Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилмоқда.

Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари энергия тизими яхлит ишлаши учун шароитлар яратишни таклиф қилди

Бош вазир Абдулла Арипов МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида ҳамдўстлик мамлакатлари энергетика тизимларининг яхлит ишлаши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, МДҲнинг ягона электрон тижорат платформасини яратишни таклиф этди.

Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси иш бошлади

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси этиб тайинланган Бахтиёр Ибрагимов Вена шаҳрига етиб борди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

«Толариқ» метро бекатидан «Қурувчилар» даҳасигача бўлган бекатлар 3 кунга ёпилади

Метрополитеннинг Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган 2 та бекатида қурилиш ишлари тугатилади. Янги бекатларни эскисига боғлаш ишлари сабаб 3−5 ноябрь кунлари «Толариқ», «Хонобод» ва «Қурувчилар» бекатлари ёпилади. Унинг ўрнига бепул автобуслар ҳаракатланади.

Нукус ва Бобур кўчаларидаги таъмирлаш ишлари 2−3 ноябрь кунлари якунланиши маълум қилинди

Тошкент ҳокимлиги тирбандликларга сабаб бўлаётган Нукус ва Бобур кўчаларидаги таъмирлаш ишлари 2−3 ноябрь кунлари якунига етказилишини маълум қилди.

Perfectum рақамли эволюцияни бошламоқда

Perfectum алоқани янада яхшилаш мақсадида 5G New Radio технологиясини жорий этишга қарор қилди. Лойиҳани амалга ошириш учун Республика радиочастоталар кенгаши томонидан частота ресурси ажратилди.

Ўзбекистонда «мобил қуллик» бекор қилинди

Ўзбекистонда рақамни сақлаган ҳолда уяли алоқа операторини ўзгартириш хизмати ишга туширилди. Дастлабки босқичда жисмоний шахслар ўзи ўтишни хоҳлаган мобил алоқа оператори офисига ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади ва мобил рақами кўчирилган янги сим картани олиб кетади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Қўлланма: Рақамни сақлаган ҳолда мобил компанияни қандай ўзгартириш мумкин?

Ўзбекистонликлар энди телефон рақамини сақлаб қолган ҳолда мобил операторни ўзгартира олади. Хўш, ушбу хизматга қанча вақт ва пул кетади? Рақам ҳисобидаги ортиқча пул ҳам ўтадими? Рақамга уланган пластик карта ва иловалар нима бўлади? Мазкур саволларга жавоблар — «Газета.uz» қўлланмасида.