Perfectum бренди остида ишлаётган ва узоқ вақт давомида CDMA стандартида мобил алоқа хизматларини кўрсатаётган Rubicon Wireless Communication MCHJ QK Ўзбекистонда кенг кўламли ўз бизнес трансформациясини бошламоқда.

Ўзбекистон телекоммуникация бозори ҳамда мамлакат иқтисодиётининг ўсиб бораётган эхтиёжларини тўлиқ тахлил қилган холда, Perfectum компаниясида замонавий технология 5G New Radio`га асосланган бизнес трансформацияси стратегияси қабул қилинди.

5G — бу бешинчи авлод мобил алоқаси стандарти бўлиб, у 25 Гбит/с гача юқори интернет тезлиги ва минимал 1−2 мс гача сигнал узатиш кечикишлари билан фарқланиб туради. Биринчи босқичда, компания Республика радиочастоталар кенгашига мурожаат қилиб, ўз стратегияси тўлиқ тушунтириб берди ва Ўзбекистон бўйлаб бешинчи авлод мобил алоқа тармоғини ишга тушириш учун зарур бўлган частота ресурси ажратишни сўради. Компаниянинг мурожаати кенгаш томонидан қаноатлантирилди ва эндиликда Perfectum n77 диапазонида жойлашган 100 MGts FDD частота ресурсига эга, бундан ташқари, n5 диапазонида 15 MGts FDD частотаси ҳам компания ихтиёридадир.

perfectum, реклама

Бундан ташқари, компания ихтиёрида n5 диапазонидаги 15 МГц FDD бор. Мавжуд спектрни ҳисобга олган ҳолда, жисмоний шахслар ва Ўзбекистон корхоналари абонентлари орасида талабчан мижозлар учун 5G NR стандартининг барча афзалликларидан максимал даражада фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда тармоқни ишга тушириш учун мос 5G SA (Stand Alone) моделини танлашга қарор қилинди. Модел турли тоифадаги истеъмолчилар учун мос келади — гаджет фойдаланувчиларидан тортиб саноат корхоналари ва шаҳар инфратузилмасигача. Бу модель турли хил истеъмолчилар тоифаларига тўғри келади — гаджэт фойдаланувчилардан тортиб, саноат корхоналари ва шаҳар инфраструктурасигача.

Компания 5G технологик ечимларни ишлаб чиқиш учун кучли туртки бўлади деб хисобламоқда, масалан қуйидагилар:

  • IoT интернет буюмлари;
  • ҳайдовчисиз автотранспорт воситалари;
  • телетиббиёт;
  • виртуал ва кенгайтирилган хақиқат — VR/AR.

5G янги технология тушунчасини таклиф қилиб, контекстни кенгайтиради. 5G — бу иқтисодиётнинг кўплаб тармоқлари ривожланишига қўшимча туртки бера оладиган инновацион илғор платформадир. Янги хизматлар, бизнес моделлари, қурилмалар, ишлаб чиқариш занжирлари ва инфратузилма ўртасидаги ўзаро таъсир турлари пайдо бўлиши кутилмоқда. 5G тармоқлар улар фаол ишлайдиган мамлакатларнинг ЯИМ`ни бир неча фоизгача ўсишига хизмат қилиши мумкин. Ушбу имкониятларнинг деярли барчаси инвесторлар учун мамлакат раҳбарияти рақамлаштириш ва янги технологияларни жорий этиш асосида миллий иқтисодиётни модернизация қилиш йўлини танлаганидан сўнг очила бошлади.

«Биз ноёб салоҳиятимизни янада ривожлантириш, мамлакатимизни қудратли саноат маконига, жаҳон бозорида рақобатбардош юқори технологияли, инновацион, юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган замонавий мамлакатга айлантириш бўйича кенг кўламли дастурларни қабул қилдик ва биз уларни албатта амалга оширамиз. Биз нафақат моҳир пахтакор ва боғбонлар ўлкаси, балки IT бўйича юқори малакали мутахассислар, инженер ва энергетиклар, кончи ва металлурглар, физик ва кимёгарлар мамлакати бўлишимиз керак», — деб қайд етди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил июль ойида бўлиб ўтган инаугурация нутқида.

5G SA тармоғининг дунёдаги етакчи мобил алоқа тизимлари яратувчиларидан ва ишлаб чиқарувчиларидан бири Nokia компанияси иштирокида ишга туширилиши қисқа вақт ичида бутун Ўзбекистон бўйлаб тармоқни кенгайтиришга ёрдам беради. Nokia раҳбарияти билан тегишли музокаралар ҳамкорлик меморандуми имзоланиши билан якунланди. Шу билан бирга, 2023 йил октябрь ойида БAAда бўлиб ўтган GITEX кўргазмасида Perfectum глобал уяли алоқа операторларидан бири — e& (Etisalat and) компанияси билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузди.

perfectum, реклама

«Хамкорнинг тажрибаси ва кенг экспертизаси асосида Perfectum технологик платформанинг ишлаши соҳасида хам, юқори даражадаги тижорат ривожланиши нуқтаи назаридан ҳам барча бизнес жараёнларини юқори даражада ташкил қилишни режалаштирмоқда. Компания умид қиладики, e& бренди Ўзбекистонда муносиб тақдим этилади. Таъкидлаш жоизки, Perfectum Марказий Осиёдаги биринчи 5G NR тармоқларидан бирини Stand Alone вариантида ишга туширишга тайёрланмоқда. Бизни катта ўзгаришлар кутмоқда ва бу ўзгаришлар яхши томонга», — дея Perfectum бош директори Дмитрий Шуков фикрлари билан ўртоқлашди.

Батафсил маълумотни қуйидаги ҳаволадан олиш мумкин.

Телефонлар: (+998) 98−305−11−11, (+998) 98−127−00−77, 077 (Perfectum мижозлари учун).

Сайт: perfectum.uz
Facebook: fb.com/Perfectum.Uzbekistan
Instagram: @perfectum_uz
Telegram: t.me/PerfectumUZ
Odnoklassniki.ru: ok.ru/perfectumuz
Linkedin: linkedin.com/company/perfectumuz.

Реклама ҳуқуқлари асосида.