Агентлик ва миллий маркетплейснинг биргаликдаги ташаббуси туфайли реабилитация воситаларига муҳтож деб топилган ўзбекистонликлар ушбу воситаларни танлашлари ва Uzum Market буюртма тарқатиш пунктлари мавжуд бўлган ҳар қандай аҳоли пунктига етказиб бериш учун буюртма беришлари мумкин.

Субсидияни расмийлаштиришда муҳтожларга Uzum Market миллий маркетплейсида реабилитация товарлари сотиб олиш учун махсус промокод ҳам берилади. Сервис синов режимида Тошкент ва Самарқанд вилоятининг бир нечта шаҳарларида мавжуд бўлиб, синов муддати якунлангандан сўнг мамлакатнинг барча ҳудудлари аҳолиси зарур реабилитация воситаларини сотиб олиш учун ваучерлар олиши мумкин бўлади.

«Бизнинг вазифамиз — ногиронлиги бор шахсларга тўлиқ тарзда ҳаёт кечиришга ёрдам бериш ва уларни, бу қўлтиқтаёқлар, ногиронлар аравачалари ёки юзлаб бошқа маҳсулотлар бўлсин, барча зарур реабилитация воситалари билан таъминлашдир. Uzum Market миллий маркетплейси билан ҳамкорлик орқали биз мамлакат бўйлаб замонавий технологик ечимлар ва улкан инфратузилмалардан фойдаланишимиз мумкин. Бу эса минглаб ўзбекистонликлар учун кундалик вазифаларни ҳал қилиш, одатдаги турмуш тарзига қайтиш ва ҳатто севимли ишлари осонлашишини англатади», — деди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров.

uzum market, реклама

«Биз қурган ва ривожлантиришда давом этаётган инфратузилма ёрдам бериши керак — бу Uzum Market`нинг ишлаш тамойилларидан бир. Ва биз Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда бошлаган лойиҳа биз учун муҳим бўлган ушбу тамойилни акс эттиради. 2024 йил биз бутун мамлакат бўйлаб 200 мингдан ортиқ аҳоли пунктларини қамраб олган ҳолда буюртма тарқатиш пунктлари тармоғини уч баравар оширишни режалаштирмоқдамиз, яъни ёрдам ҳақиқатан ҳам муҳтож бўлганлар учун янада қулайроқ бўлади», — деди Uzum Market бош директори Ильшат Хаметов.

Муҳтож одамлар учун барча промокодлар телефон рақамларига боғланган бўлиб, фақат ишончли сотувчиларнинг маҳсулотларига амал қилади. Промокод орқали ўзбекистонликлар маълум тоифадаги товарларни сотиб олишда чегирма олишлари мумкин, шу билан бирга, промокоддан фақат бир марта президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги базасида рўйхатдан ўтган телефон рақамига боғланган ҳисоб орқали фойдаланиш мумкин.

Facebook: fb.com/uzummarket
Instagram: @uzum.market
Telegram: t.me/uzum_market

Реклама ҳуқуқлари асосида.