Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг айрим қисмларида йўл бир томонлама ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.

Қайд этилишича, Шота Руставели-Бобур кўчалари чорраҳасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур-Сеул, Бобур-Фурқат кўчалари чорраҳасигача бўлган оралиқда йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан, 15 май куни соат 22:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари тугатилгунга қадар транспорт воситалари қатнови қисман бир томонлама вақтинча чекланди. Бошқарма таъмирлаш ишлари қачон тугашига аниқлик киритмаган.

Ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланиш сўралган.