Тошкент ҳавосидан нафас олса бўладими?

3 июль куни эрта тонгда ҳаво ифлосланиши бўйича Тошкент яна дунёда етакчилардан бири бўлди. 6 июлга ўтар кечаси эса шаҳарни тутун ва куйинди ҳиди қамраб олди, ҳаво сифати яна «зарарли» даражага чиқди. Тошкент ҳокимлиги ва Ўзбекистон ҳукумати намойишкорона сукут сақламоқда.

«Яшил макон» доирасида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан прокуратура ўрганиш ишларини бошлади

Азиз Абдуҳакимов «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 2 миллиондан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилгани, суғориш тизимлари бўлмаган ҳудудларга 7,3 миллион туп кўчат экилишига йўл қўйилгани каби камчиликлар ҳақида маълум қилганди. Шу бўйича прокуратура ўрганиш ишларини бошлади.

Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев мансаб сохтакорлиги ва ер бериш тартибини бузиш билан айбдор деб топилиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Тиббиёт йўналишидан «суперконтракт» бутунлай олиб ташланадими? ССВ раҳбари жавоби

Тиббиёт йўналишидаги «суперконтракт» масаласида фикрим ижобий эмас, деди соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов. Унинг сўзларига кўра, тиббиёт соҳасига киришда «суперконтракт»ни бутунлай йўқотиш бўйича ҳукуматга таклиф киритилган. Қолаверса, сиртқи таълимни очиш ҳам режалаштирилмаяпти.

Антикоррупция агентлиги раҳбари унга 1,5 млн долларлик уй совға қилингани ҳақидаги хабарни рад этди

Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов қайнотаси унга 1,5 млн долларга уй олиб бергани ҳақидаги хабарни ёлғон деб атади. «[Бу ҳақдаги хабарни] қайнотамга юбориб қўйдим», — дея ҳазил қилди у Twitter`да.

Миллий гвардия қошида қўриқлаш-патруль хизматини ташкил этиш таклиф этилмоқда

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ҳузурида қўриқлаш ва патруль хизмати ташкил этилиши режалаштирилмоқда. У қўриқлаш хизматлари учун олинадиган маблағлар ҳисобидан ўзини ўзи молиялаштириш тамойили асосида ишлайди.

Meta Twitter`га рақобатчи — Threads ижтимоий тармоғини ишга туширди

Facebook ва Instagram`га эгалик қилувчи Meta компанияси Twitter билан тўғридан-тўғри рақобатлашиши кутилаётган Threads платформасини ишга туширди.

Тошкент вилоятида ИИО ходими 13 ёшли қизчани зўрлаганликда гумонланмоқда

Сукут сақлама (Nemolchi.uz) лойиҳасига май ойида қўшнисининг таниши томонидан зўрланган 13 ёшли қизчанинг онаси мурожаат қилди. Бу ишни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида фаолият олиб борувчи профилактика инспектори қилгани айтилмоқда.

Тошкент шаҳри божхона бошқармаси ёнида йўл ўтказгич қурилади

Ўзбекистон президенти «мунтазам равишда юзага келадиган тирбандликларни бартараф этиш учун» Бунёдкор шоҳ кўчаси ва 2-Қатартол кўчаси чорраҳасида янги йўл ўтказгич қурилишини тасдиқлади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Тошкент милицияси учун яп-янги Tico’лар, қардошлар текшируви, «капитализм — ўлим тўшагида». Ўзбек матбуоти 6 июлда нималар ҳақида ёзган?

90 йил аввал Совет-Америка муносабатларини ўрганиш учун нега алоҳида қўмита тузилганди? 60 йил аввал Ўзбекистон қўшнилари билан нималарни тайёрлаш бўйича мусобақалашган? 30 йил аввал «Ўздавнефтмаҳсулот» раҳбарлари нега қамоққа олинганди? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.

Тошкентдаги Шимолий вокзалолди майдони реконструкция қилинди

Шу кунларда пойтахтнинг Шимолий вокзалолди майдонида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Реконструкциядан сўнг ҳудудда пиёдалар ўтиш йўли ҳамда автомобилларни қўйиш учун жойлар кўпайтирилди. Вокзал атрофидаги транспорт ва пиёдалар йўллари янгидан асфальт қилинди. Бу ҳақда видеорепортажни томоша қилинг.