Тошкентда Бунёдкор шоҳ кўчаси ва 2-Қатартол кўчаси чорраҳасида, Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳри бошқармаси рўпарасида янги йўл ўтказгич қуриш режалаштирилмоқда.

Бу президентнинг 3 июлдаги Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида назарда тутилган.

бунёдкор шоҳ кўчаси, тошкент, чилонзор тумани

Яндекс харита

Йўл ўтказгични қуришдан мақсад «мунтазам равишда ҳосил бўладиган тирбандликни бартараф этиш»дир. Лойиҳани 2024−2025 йилларда республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилган.

Бир кун аввал президент Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод сифатида пойтахтда бўлиб ўтган сайловолди йиғилишида сўзга чиқиб, шаҳарда яна 12 та йўл ўтказгич қуришни маълум қилганди.

Аввалроқ эксперт Илья Петушков «Газета.uz» учун ёзган мақоласида (рус тилида) кўп поғонали транспорт чорраҳаларини қуриш кўча ҳаёти тушунчасига умуман мос келмаслиги ва шаҳар муҳитининг сифати, жойнинг фаоллиги ва ҳаётнинг тўлақонли бўлишига салбий таъсир қилишини билдирганди.