«бухоро» тегли мақолалар


Фотосессия саройига айланган амир қабулхонаси. Уни Абдулаҳадхон Россия императорини кутиб олиш учун қурдирган эди
17 апрель 2024, 08:30

Фотосессия саройига айланган амир қабулхонаси. Уни Абдулаҳадхон Россия императорини кутиб олиш учун қурдирган эди

Бухорога поездда йўл олган киши унинг «йўлдоши» — Когонга бориб тушади. Вокзалдан чиқишингиз билан, сизни Бухоро амири қурдирган уч қаватли муҳташам мажмуа — Когон саройи қарши олади. «Газета.uz» мухбири саройда бўлиб, унинг ўтмиши ва ҳозирги аҳволи билан танишди.

Тошкент ва Бухоро вилоятларида ноқонуний ер сотишда гумонланганлар ушланди
16 апрель 2024, 12:13

Тошкент ва Бухоро вилоятларида ноқонуний ер сотишда гумонланганлар ушланди

ДХХ Тошкент вилоятининг Тошкент, Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон туманлари ҳамда Бухоро вилоятининг Бухоро туманида ер майдонларини ноқонуний сотишга уринишларни аниқлади. Бунда фуқаролардан 50 мингдан 100 минг долларгача пул сўралган.

Хoliqjon Vines ва унинг шериклари йўл белгисига қасддан шикаст етказгани учун қамалди
20 март 2024, 12:16

Хoliqjon Vines ва унинг шериклари йўл белгисига қасддан шикаст етказгани учун қамалди

Ижтимоий тармоқларда Хoliqjon Vines тахаллуси билан танилган вайнер Холиқжон Самадов 7 суткага, унинг шериклари эса 5 суткага қамалди. Улар Бухорода автомобилда йўл белгисига қасддан шикаст етказиш ҳолати тасвирланган видео тарқатган.

Бухоронинг тарихий марказини муҳофаза қилиш учун мастер ва менежмент режалари қабул қилинади
16 март 2024, 09:52

Бухоронинг тарихий марказини муҳофаза қилиш учун мастер ва менежмент режалари қабул қилинади

Президент топшириғига кўра Самарқанд шаҳрида Ипак йўли давлат музейини ташкил этиш, Амир Темур боғларини қайта тиклаш, Бибихоним мажмуасини реставрация қилиш, шунингдек, Бухоронинг тарихий марказини муҳофаза қилиш тўғрисида мастер ва менежмент режалари бўйича қарорлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Зафаробод ва Бухоро туманларига янги ҳокимлар тайинланди
5 март 2024, 21:49

Зафаробод ва Бухоро туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани ҳокими йўл қўйган камчиликлари, Бухоро тумани ҳокими эса соғлиғидаги муаммо туфайли лавозимидан озод этилди. Уларнинг ўрнига янги ҳокимлар тасдиқланди.

Бухоро марказидаги «снос»га тушган ва бузилишини кутаётган бинолар — суратларда
1 март 2024, 16:57 1

Бухоро марказидаги «снос»га тушган ва бузилишини кутаётган бинолар — суратларда

Бухоронинг тарихий қисми билан чегарадош ҳудудда «Боқий Бухоро» лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Ҳозирда марказий стадион, шаҳар ҳокимлиги биноси ва мусиқа мактабини бузиш қизғин кечмоқда. «Газета.uz» мухбирлари «снос»га тушган ва бузилишини кутаётган биноларнинг айримларини кадрларга муҳрлади.

Марказий стадиондан ҳокимлик биносигача: Бухоро шаҳрида бошланган «снос»дан фоторепортаж
1 март 2024, 12:23

Марказий стадиондан ҳокимлик биносигача: Бухоро шаҳрида бошланган «снос»дан фоторепортаж

Бухоро шаҳрининг тарихий қисмига туташ ҳудудда «Боқий Бухоро» сайёҳлик мажмуасининг қурилиши ортидан ўнлаб давлат объектлари бузилиши бошланди. Бу жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмоқда. «Газета.uz» мухбирлари Бухорода бўлиб, айни пайтда бузиш ишлари кетаётган объектлардан фоторепортаж тайёрлади.

Бухорода дўкон ертўласидаги газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
1 март 2024, 11:30

Бухорода дўкон ертўласидаги газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Бухоро шаҳридаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ портлади. Ҳодиса оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушди, бир киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна бир фуқаро шифохонага юборилди.

Бухорода сайёҳлик маркази лойиҳаси учун ҳокимлик ва санъат мактаби бинолари бузилмоқда
28 феврал 2024, 17:40

Бухорода сайёҳлик маркази лойиҳаси учун ҳокимлик ва санъат мактаби бинолари бузилмоқда

Бухорода туристик марказ қуриш учун шаҳар ҳокимлиги ва санъат мактаби биноларини бузишга киришилди. Мактаб-интернат ўқувчилари шароити бўлмаган собиқ пахта заводи ётоқхонасига вақтинча кўчирилди. Мотамсаро она ҳайкалини Когонга кўчиришга қарор қилишди.

Бухоронинг тарихий қисми яқинидаги туристик марказ лойиҳаси 470 млн долларга баҳоланмоқда
26 феврал 2024, 10:35

Бухоронинг тарихий қисми яқинидаги туристик марказ лойиҳаси 470 млн долларга баҳоланмоқда

Бухоронинг тарихий қисми билан чегарада этнографик сайёҳлик маркази қурилиши 470 млн долларга баҳоланмоқда. Ҳокимлик ЮНЕСКО хулосасини олгандан кейингина якуний қарор қабул қилиб, қурилиш ишларини бошлашини билдирганди, бироқ стадионни бузиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

Фото: Бухоро вилоятидаги иккита шамол электр станцияси учун 73 турбина ўрнатилди
14 феврал 2024, 10:55

Фото: Бухоро вилоятидаги иккита шамол электр станцияси учун 73 турбина ўрнатилди

Бухоро вилоятида қурилаётган 2 та шамол электр станциясига 73 турбина ўрнатиб бўлинди. Уларнинг баландлиги 100 м, парракларининг ҳар бири 84 метр. Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси лойиҳа доирасида яна 85 та турбина ўрнатади. Энергетика вазирлиги турбиналарнинг суратларини тақдим қилди.

Бухорода журналист таниши томонидан пичоқланди
13 феврал 2024, 20:19

Бухорода журналист таниши томонидан пичоқланди

Шофирконда Taftish.uz интернет нашри мухбири таниши билан келишмовчилик пайтида пичоқланди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди, гумонланувчига нисбатан эса жиноят иши қўзғатилди.

Бухоро вилоятида совуқ сув нархи оширилади
8 январ 2024, 16:46

Бухоро вилоятида совуқ сув нархи оширилади

Бухоро вилоятида 15 январдан совуқ сув ва оқова сув хизматлари нархи ошади.

Ҳокимлик Бухоро шаҳрида қурилиши айтилган сайёҳлик маркази лойиҳасига изоҳ берди
18 декабр 2023, 12:10

Ҳокимлик Бухоро шаҳрида қурилиши айтилган сайёҳлик маркази лойиҳасига изоҳ берди

Тармоқларда Бухоро шаҳрида қурилиши тахмин қилинган туризм маркази комплекси сурати тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги сурат эълон қилинган хабар «ҳеч қандай қонуний асосга эга» эмаслигини таъкидлади. Ҳокимлик, шу билан бирга, шундай сайёҳлик комплекси қурилиши режалаштирилганини тасдиқлади.

Бухорога 20 та янги автобус олиб келинди
1 декабр 2023, 10:31

Бухорога 20 та янги автобус олиб келинди

Бухоро шаҳрига Хитойнинг 20 та янги Zhang Tong автобуси келтирилди, улар 5 декабрдан йўналишларга чиқарилади. 2024 йил июлигача яна 80 та шундай автобус етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Бухорода 18 ёшли қиз чиқинди машинаси остида қолиб вафот этди
7 ноябр 2023, 16:16

Бухорода 18 ёшли қиз чиқинди машинаси остида қолиб вафот этди

Бухоро шаҳрида чиқинди ташувчи машина ҳайдовчиси ахлат ташлаш учун яқинлашган 18 ёшли талаба қизни пайқамай, автомобилни унинг устига ҳайдаб юборди. Қиз олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди.

Бухоро ЮНEСКОнинг «Ижодий шаҳарлар тармоғи» дастурига киритилди
1 ноябр 2023, 20:52

Бухоро ЮНEСКОнинг «Ижодий шаҳарлар тармоғи» дастурига киритилди

ЮНEСКО Бухорони «Ижодкор шаҳарлар тармоғи»га киритди. 2025 йилда шаҳарда биринчи замонавий дизайн ва ҳунармандчилик биенналеси бўлиб ўтади, унда маҳаллий ҳунармандлар ва рассомлар хорижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашишлари мумкин бўлади.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси кўчирилди. Бу туристик марказ қурилиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда
31 октябр 2023, 12:16

Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси кўчирилди. Бу туристик марказ қурилиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда

Бухоро шаҳри марказидаги бинолар ва стадион ўрнига туристик марказ қурилиши лойиҳаси йил бошида эътирозлар сабаб тўхтаб қолганди. Kun.uz`нинг ёзишича, масала яна кўтарилган, шаҳар ҳокимлиги бошқа ҳудудга кўчирилган, шаҳар маркази «снос»га тайёрланаётган бўлиши мумкин. Ҳокимлик вакили буни рад этди.

Бухорода 1500 бош ноёб тувалоқ қуши очиқ табиатга қўйиб юборилди
3 октябр 2023, 16:56

Бухорода 1500 бош ноёб тувалоқ қуши очиқ табиатга қўйиб юборилди

Бухоронинг чўл ҳудудларига ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган 1500 бош йўрға тувалоғи қўйиб юборилди. Қушлар БАА молиялаштирувчи «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази» томонидан етиштирилган.

Бухорода эркак ўзини автобус тагига ташлаб, жонига қасд қилди
29 сентябрь 2023, 17:48

Бухорода эркак ўзини автобус тагига ташлаб, жонига қасд қилди

Бухорода хоразмлик 23 ёшли эркак ўзини автобус ғилдираклари остига ташлаб, воқеа жойида вафот этди. Марҳум Тошкентда IELTS имтиҳонини топшириб, уйига қайтаётган бўлган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг