Ўзбекистонда ҳафта иссиқ бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистонда иш ҳафтаси иссиқ бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Антициклон таъсирида ҳафтанинг ўрталарида ҳаво ҳарорати +25 даражага тушади, бироқ ҳафта охирига келиб яна +33 даражагача кўтарилади.

Венеция архитектура биенналесида Ўзбекистоннинг меъморчилик лойиҳаси намойиш этилди (фото)

18-Венеция архитектура биенналесининг очилишида Ўзбекистон «Unbuild Together: Archaism vs. Modernity» лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳага Франциянинг Studio КО бюроси кураторлик ҳамда Тошкентдаги Ажу университети ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистон Хитойга газ экспортини тиклади

Ўзбекистон яна Хитойга газ экспорт қилишини бошлади. Апрель ойида газни етказиб бериш ҳажми 40,5 млн долларгача етганди.

Қирғизистонда чегарада ўзбекистонликлардан пул ундириб келган ҳарбийлар қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегарада Ўзбекистон фуқароларидан пул ундириб келган ҳарбийларни қўлга олди.

10−11-синф ўқувчиларига қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб дарс ўтилади

2023 йил сентябрь ойидан 1−4-синф ўқувчиларига хорижий тажриба асосида, 5−9-синфларга эса умумтаълим фанларидан таянч билимлар берилади. 10−11-синфлар қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида ўқитилади.

Талабалар учун 1,3 млн сўм стипендия тўланадиган ўқув курслари ташкил этилади

Ҳукумат қарори билан IT, математик статистика, дастурлаш тиллари, инглиз тили каби йўналишларда талабалар учун ўқув курслари ташкил этилади. Унда БҲМнинг тўрт баравари (1 млн 320 минг сўм) миқдорида ҳар ойда бир маротаба стипендия бериб борилади. Ўқув курсига талабалар танлов асосида қабул қилинади.

Давлат гранти битирувчиларининг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти ўз кучини йўқотмаган — вазирлик

Тармоқларда грант асосида таҳсил олган ОТМ битирувчиларини мажбурий тартибда камида 3 йил ишлаб бериш талаби бекор бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буни рад этиб, мажбурият ўз кучини йўқотмаганини изоҳлади.

Давлат органлари раҳбарлари АКТ бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади

Ҳукумат қарори билан давлат органларининг АКТ соҳасига масъул ходимлари 3 йилда бир марта малака оширади. Қолаверса, биринчи раҳбарлар ҳам соҳа бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилади. Жараён билан боғлиқ харажатлар ташкилотлар ҳисобидан қопланади.

1 июндан алкоголь маҳсулотлари нархи ошиши мумкин

Ўзбекистонда 1 июндан алкоголь маҳсулотлари нархини оширишни кўзда тутувчи лойиҳа муҳокамага қўйилди. Сўнгги марта нархлар 2021 йил декабрда ошганди.

Ўзбекистонда Onix ва Tracker учун шартнома бериш 25 майдан бошланади

UzAuto Motors 25 майдан бошлаб Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошланишини маълум қилди. Шартнома учун очиқ бўлган аввалги комплектацияларнинг нархи ўзгаришсиз қолиши айтилмоқда.

Сергей Гуриев: «Санкцияларни четлаб ўтиш йўлларининг ёпилиши — минтақа иқтисодий ўсишига жиддий таҳдид»

Иқтисодчи Сергей Гуриевнинг қайд этишича, Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган савдо йўллари ёпилиши Марказий Осиё иқтисодий ўсиши учун жиддий таҳдидга айланиши мумкин. У ҳарбий техника ишлаб чиқариш ҳисобига эришилган ЯИМ ўсиши ҳаёт сифатини яхшиламаслигини ҳам қайд этди.

Сурхондарёдаги Тўпаланг ГЭСда модернизация ишлари якунланди

Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг ГЭС 75 млн 400 минг евро эвазига модернизация қилинди. Синов ишлари тўлиқ якунлангач, ГЭС 175 мВт электр энергияси ишлаб чиқара бошлайди. Президент 2019 йилда у ердаги ишлар билан танишиб, жараённи «тарихий воқеа» деб атаган.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Қулупнай, қулупнайжоним, қулупнайқизғалдоқ!

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган фермер хўжаликларидан бирига тегишли даланинг 6 гектарига «Чарли», «Изабелла», «Виктория», «Корея», «Малайзия» навли қулупнайлар экилган. Бу ерда Фарғонанинг Бешариқ туманидан келган етти оила деҳқончилик қилади. 30−35 жон қишин-ёзин шу ернинг ўзида яшайди ҳам. «Газета.uz» айни қулупнай-мураббо мавсумида қулупнайзорларни айланди.

Нима ўқиймиз? Депутат Дониёр Ғаниев тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз. «Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев.

«Бизникиларнинг деярли бари асаларичи». Асаларичилар сулоласи асални қандай етиштиради?

Литвиненколар оиласи 63 йилдан бери асаларичилик билан шуғулланади. Ҳар йили 300 та асалари уяси билан дастлаб Тошкент вилояти тоғларидан Сирдарё даштларига йўл олади, сўнг тескари йўналишда ҳаракатланади. Сергей — асаларичилар сулоласининг учинчи авлоди вакили. Унинг бобоси бу ишни хобби тариқасида бошлаган. Асаларилар, шу билан бирга билим ва тажриба ҳам йилдан-йилга кўпайиб бораверган. Охир-оқибат севимли машғулот бугунги кунга келиб оилавий бизнесга айланган. Ҳар йили 20 май Бутунжаҳон асаларилар куни сифатида байрам қилинади. Сана муносабати билан «Газета.uz» ўзбекистонлик асаларичилар сулоласи ҳақидаги материални такроран эълон қилади.