Норасмий секторда ишловчилар ҳисобига 2022 йилда давлат бюджетига 32,9 трлн сўм тушмаган — МҲТИ

МҲТИ таҳлилига кўра, 2022 йилнинг ўзида 9 миллиондан ошиқ аҳоли норасмий секторда банд бўлгани ҳисобига давлат буджетига солиқ кўринишида 32,9 триллион сўм маблағ тушмаган. Бу суммага 500 ўқув ўринли 4100 та умумтаълим мактаблари қуриш мумкин бўларди, дейилади таҳлилда.

«Ташаббусли бюджет»да ғолиб деб топилмаган 1309 та лойиҳа учун қўшимча 1,3 трлн сўм маблағ ажратилади

Президент топшириғига кўра, «Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн сўм маблағ ажратилади.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари мартда қарийб 1,5 млрд долларга ошди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари декабрь ойида 4,3 фоизга ошиб, 35,44 млрд долларга етди. Ўсиш олтин захиралари қийматининг ошиши билан боғлиқ.

«Қўнғироқдан қўнғироққача ўтиришади». Сенатор — фирибгарлик бўйича шартли озод этилишнинг бекор қилиниши ҳақида

Ўзбекистонда халқ ёки давлатнинг миллиардлаб пулини ўғирлаганлар фирибгарлик айби билан 5−6 йилга қамалиб, муддатининг учдан бирини ўтаяпти ва озодликка чиқиб, «яширган пулини» сарфлашда давом этмоқда, деди сенатор Шуҳрат Чуллиев. Янги тузатишларга кўра, улар энди «қўнғироқдан қўнғироққача ўтиради».

Ҳафта давомида ҳарорат +37 даражагача кўтарилади

Сешанба куни Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво массаси кириб келади. Ҳафта давомида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳарорат +37 даражагача кўтарилади. Бироқ тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Ўзгидромет 12−14 апрель кунлари мамлакатнинг қатор ҳудудларида шамол 25−28 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Шавкат Умурзоқов Тошкентни сув босишига қисман фуқароларнинг ўзи айбдорлигини айтди

Тошкент шаҳри ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов пойтахтни сув босишига нималар сабаб бўлаётгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, бунда қисман одамларнинг ўзи айбдор. «Ўзимиздан ҳам айб қидирайлик, 20−30 фоиз дренажларни фуқаролар уй қуриш жараёнида ёпиб юборган», — деди ҳоким.

Избоскан тумани ҳокими ўринбосари 5,3 млн сўм пора билан ушланди

Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими ўринбосари 8 сотих ерни ноқонуний равишда олиб беришга уринганликда гумонланмоқда. У бунинг эвазига 5,3 млн сўм олганида қўлга тушди.

Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев ишдан олинди

Тошкент вилояти маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳрининг ҳокими Музаффар Солиев ўз лавозимидан озод этилди. У жавобгарликка тортилиши мумкин.

Маҳаллаларга депутатлар кўриб чиқиши учун таклиф киритиш ҳуқуқи берилади

Маҳаллаларга туман ва шаҳар маҳаллий кенгашларида кўриб чиқиш учун таклиф киритиш, кун тартибини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда қатнашиш ҳуқуқи берилади. 2327 та маҳалла учун эса янги бино қуриб берилади. Сентябрда «Маҳалла институтининг жамият ҳаётида тутган ўрни» халқаро форуми ўтказилади.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича сўровнома ўтказилади

2023 йилда аҳоли ва тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини «хонадонбай» ўрганиш бўйича сўровномалар ўтказилади. Қолаверса, дафтарларга киритилган аҳолига кўрсатилган ёрдам ҳақидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига киритилади. Ҳар бир маҳалланинг электрон харитаси ишлаб чиқилади.

Япония Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятига Брайль алифбосидаги босма ускуналарни топширди

Япония Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятига ўзбек тилидаги китоблар ва ўқув материаллари ишлаб чиқариш ва Брайль алифбосига таржима қилиш учун дастурий таъминот сифатида Брайл ёзувидаги принтерларни тақдим этди.

Навоийдаги савдо марказида ёнғин чиқди

Кармана туманидаги 3 қаватли қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди. Уни ўчиришга 14 та қутқарув экипажи жалб қилиниб, ёнғин қарийб 3 соатда бартараф этилди.

Тошкентда тез ёрдам фельдшерини ҳақоратлаган эркакка маъмурий баённома расмийлаштирилди

Тошкент шаҳар ИИББ тез ёрдам диспетчерини ҳақоратлаб, унга таҳдид қилган шахсга нисбатан маъмурий баённома тузилганини маълум қилди. Эркак онасига аёл шифокор жўнатилишини талаб қилган, бўш аёл шифокорлар бригадаси бўлмагани сабабли эркак шифокорлар юборилганди.

Тошкентда «Ўзбекистонликлар бутунжаҳон форуми» ўтказилади

Кузда Тошкент шаҳрида «Ўзбекистонликлар бутунжаҳон форуми» ўтказилади ва хориждаги энг фаол ватандошлар тақдирланади. Қолаверса, хориждаги ватандошлар орасида ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш мақсадида махсус онлайн машғулотлар ташкил этиш ҳам режалаштирилмоқда.