Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокимининг Инвестиция саноат ва савдо йўналиши бўйича ўринбосари пора олишда гумонланиб ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz» сўровига кўра маълум қилди.

Қайд этилишича, 8 апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан утказилган тадбирда, Избоскан тумани ҳокимининг Инвестиция саноат ва савдо йўналиши бўйича ўринбосари А.К. (1990 йилда туғилган, муқаддам судланмган) Избоскан туманидаги Катта Фарғона канали ҳимоя ҳудудидан 0,08 га ер майдонини E-Auksion`даги савдоларни ёпиқ шаклида ўтказиб, сотиб олиб беришни айтган. Бунинг эвазига, 5 300 000 сўм пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.