Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташриф буюрди. У «Ўзбекистон қайси томонда?» саволига жавоб берди

Шавкат Мирзиёев «катта давлатлар» Ўзбекистондан қарор қабул қилиб, тараф танлашни сўраётгани ҳақида гапирди. Гап Россиянинг Украинага қарши можароси ҳақида кетмоқда. «Бир томонман. Миллатим, халқим, буюк Ўзбекистонимнинг манфаати учун ўлишга ҳам тайёрман, деб жавоб бераман», — деди президент.

Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

2022 йил декабрдан бери Сурхондарё вилоятини вақтинча бошқариб келаётган Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Сурхондарёга ижтимоий масалалар учун давлат дастуридан ташқари қўшимча 465 млрд сўм ажратилади

Президент Сурхондарёга ўтган йиғилишда вилоятга ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга давлат дастурларида кўзда тутилган 1,5 трлн сўмга қўшимча равишда 465 млрд сўм ажратилишини маълум қилинди. Шунингдек, аграр соҳа, ичимлик суви ва тадбиркорлик лойиҳаларига қўшимча 328 млн доллар жалб қилинади.

E-aktiv`да маълумотни акс эттириш 2024 йилгача ихтиёрий бўлади — Солиқ қўмитаси

1 мартдан E-aktiv тизимида солиқ ҳисоби билан боғлиқ операцияларни акс эттириш мажбурий бўлиши керак эди. Бироқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ихтиёрий буйруқнинг амал қилиш муддатини 2024 йил 1 январгача узайтириш бўйича ҳукуматга таклиф киритди.

Самарқандда маданий мерос объектига жиддий зарар етказган тадбиркор қамалгани маълум қилинди

Самарқанд шаҳридаги хусусий мулкда бўлган моддий маданий мерос объектига зарар етказилгани ҳақида хабар тарқалди. Маданий мерос агентлиги айбдор тадбиркор озодликдан маҳрум этилганини маълум қилди.

Тошкентдаги мактабда тренддаги қўшиққа видео олган директор ва ўринбосарлар огоҳлантирилди

Яккасаройдаги 91-мактабда директор ва унинг ўринбосарлари машҳур «За деньги да» қўшиғига қалбаки доллар сочган ҳолда олган ҳазиломуз видеоси тарқалди. Туман ҳокимлиги педагоглар жиддий огоҳлантирилганини маълум қилди. Ўқитувчилардан бирини эса ишдан бўшатишмоқчи экани айтилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари Меҳриддин Абдуллаев Ҳисоб палатасига қайтди

«Ўзбекнефтгаз» компаниясининг собиқ раҳбари Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. У 2017−2020 йилларда мазкур ташкилотда биринчи ўринбосар лавозимида ишлаган.

Тошкентда Россия фуқароси ўзини 7-қаватдан ташлаб юборди

Тошкент марказида бир киши турар-жой биносининг 7-қаватидаги деразадан ўзини ташлаб ҳалок бўлди. Ўзбекистон Бош прокуратураси унинг Россия фуқароси эканлигини маълум қилди.

Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйиш Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ деб топилди

Конституциявий суд Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ деб топди. Қонун лойиҳасида референдум предмети бўлмайдиган масалалар аниқланмаган.

Ўзбекистонда ёшлар фаол нуронийларга бириктирилади

«Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойилига мувофиқ ёшлар ҳар бир маҳалладаги фаол нуронийларга бириктирилади. Шунингдек, фаол кексалар муаммоли оилалар билан шуғулланади. Ишида ижобий натижа кўрсатган нуронийлар рағбатлантирилади.

Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво кузатилади

Ҳафта давомида асосан кам булутли, қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат +22…+28 даража бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида Қозоғистон бўйлаб ўтаётган антициклон кундузги ҳаво ҳароратини бироз пасайтиради. 13−15 мартда эса тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

Ўзбекистонда ёш оилалар даромадининг кўпроқ қисмини қарз тўлашга сарфлайди — ПМТИ

ПМТИ ўтказган сўровга кўра, ёш оилалар даромадининг кўпроқ қисмини қарз тўлашга сарфлаётганини маълум қилган. Ўзбекистонда инсонларнинг даромадлари 30 ёшгача тез ўсиши, энг юқори нуқтаси тахминан 30−50 ёш оралиғида сақланиб туриши ва 60 ёшдан сўнг кескин пасайиши аниқланган.

Ўзбекистонда амалдорларнинг хизмат сафарлари ва тадбирларда совға олиши тақиқланди

Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиш тартиби белгиланди. Унга кўра, амалдорлар Ўзбекистондаги хизмат сафарлари ва тадбирларда совға олиши мумкин эмас. Хорижда олинган совға қиймати 1,2 млн сўмдан кўп бўлса, у давлат органи балансига кирим қилинади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

«Гендер зўравонлик ўз-ўзидан йўқолмайди — ҳозир ҳаракат қилишнинг айни пайти» — Матильда Димовска

Жамиятнинг ҳар қандай қисмига нисбатан исталган кўринишдаги зўравонлик унинг ҳар бир вакилига ўз таъсирини ўтказади, дея таъкидлайди БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска. «Газета.uz» учун мақоласида у гендер зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгилашга чақиради.

«Директор ишдан бўшашга мажбурлади». Ўқувчини калтаклаган педагог ҳақиқатлари

Тошкентдаги 152-мактаб ўқитувчиси ўқувчини калтаклагани акс этган видео муҳокамаларга сабаб бўлди. «Газета.uz» педагог Гулчеҳра Мамажоновага микрофон тутди. Унинг сўзларига кўра, директорнинг унга нисбатан шахсий адовати бўлган ва ишдан бўшатишга уринган. Директор эса интервью беришдан бош тортди.

«Бола ўзини ўқита олади, унинг йўлини фақат сиз ва чекловларингиз тўсади». Дунё болалари муаллими Мария Монтессори ҳақида

Мария хонимни жамият ва педагогикадаги стереотипларни парчалаган аёл деб билишади. Унинг мактаби алоҳида мавзу. Габриэл Маркес, Билл Гейтс, Жефф Безос каби машҳурлар ҳам шундай даргоҳ таълимини олганлардан. Италиядаги илк дипломли шифокор аёлнинг ҳаёти ўзи ёзганидек — «ўта сокин, аммо шиддатли».