Тошкент марказидаги Буюк Турон кўчаси 75-уйнинг 7-қавати деразасидан Россия фуқароси Андрей Ш. (1995 йилда туғилган) ўзини ташлаб юбориб, вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 13 март куни соат 18:30 атрофида содир бўлган. Аввалроқ интернетда эркакнинг кўп қаватли уй деразасидан йиқилиб тушгани ёки ўзини ташлаб юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган, суд-тиббий экспертиза тайинланган, дейилади хабарда.