Ўзбекистон ва Сингапур қарийб 5 млрд долларлик келишув имзолади

Ўзбекистон-Сингапур бизнес-форумида салкам 5 млрд долларлик шартномалар имзоланди. Президент Сингапур компанияларини Ўзбекистонда хусусийлаштириш, шаҳар, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқа дастурларда иштирок этишга чақирди. Уларга кўмак чораларини тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

ИИВ академиясида оғир вазиятларда 100 та оилага мўлжалланган яшаш хоналари ташкил этилади

'ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов энергия ресурслари билан боғлиқ муаммолар юзасидан тезкор йиғилиш ўтказди. Масъулларга вазирлик академияси базасида оғир вазиятларда 100 та оилага мўлжалланган яшаш хоналарини ташкил этиш, маҳаллаларда «Исиниш пунктлари»нинг фаолиятини таъминлаш вазифасини топширди.

Ўзбекистондаги ғордан топилган неандертал боланинг ташқи кўриниши намойиш этилди

Олимлар Ўзбекистондаги Тешиктош ғоридан топилган неандертал боланинг кўринишини намойиш этди. Бу биринчи бор 3D-реставрация ёрдамида тошга айланган одам бош суягини компьютерда тикланиши.

Суд тизимини сифат жиҳатидан яхшилаш стратегияси тасдиқланди

Президент суд тизимини сифат жиҳатидан яхшилаш учун тузилган 3 йиллик стратегияни тасдиқлади. Унга кўра, судлар фаолияти тўлиқ рақамлаштирилади. Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси негизида Одил судлов соҳасида қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти очилади.

Пойтахт марказида ҳаракатланаётган енгил автомобиллар сони 20 фоизгача қисқартирилади

Тошкент шаҳрида кўча-йўл тармоғининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, тирбандликлар юзага келишининг олдини олиш ва уларнинг сонини кескин камайтириш режалаштирилмоқда. Хусусан, пойтахтнинг марказий кўчаларида ҳаракатланаётган енгил машиналар сони 20 фоизгача қисқартирилади.

USAID Ўзбекистонда мигрантлар учун иккинчи ресурс марказини очди

USAID Самарқандда мигрантлар ва уларнинг оилалари учун иккинчи ахборот-маслаҳат марказини очди. Марказ хорижда одам савдоси билан шуғулланувчилар тузоғига тушиб қолмаслик учун тренинглар ўтказади ҳамда қайтиб келган мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳуқуқий маслаҳат ва касб-ҳунар ўргатади.

Uzbekistan Airways талабалар учун 50 фоизли чегирма муддатини узайтирди

Uzbekistan Airways компанияси талабалар учун авиақатновларга бериладиган 50 фоизли чегирма муддатини 23 январга қадар узайтирди.

Тошкент-Новосибирск йўналишидаги халқаро поезд ҳаракати тикланади

2 февралдан Тошкент-Новосибирск йўналишидаги халқаро поезд ҳаракати қайта тикланади. Йўналиш қатнови 2020 йилда пандемия сабабли тўхтатилган эди.

Тошкент-Термиз ва Тошкент-Урганч йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Қишки таътил кунлари узайтирилиши муносабати билан Тошкент-Термиз ва Тошкент-Урганча йўналишида 21−22 январь кунлари қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади.

Тошкентдаги қурилишнинг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди

Пойтахтдаги қурилиш фирмаларининг бирида 20 нафар ишчи овқатдан заҳарлангани аниқланди. Улар тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага олиб борилган. СЭС хабарига кўра, ҳозирда беморларнинг аҳволи қониқарли.

Сурхондарёда 2 шахс нодавлат университет очиб, 18 кишининг пулини ўзлаштирганликда гумонланмоқда

Жарқўрғон туманида 2 шахс нодавлат университет очиб, 18 кишининг 152,9 млн сўмини олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборганликда гумонланмоқда. Деновда эса яна бир фуқаро ўқишга киритиб қўйиш учун пора олгани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши очилди.

Ўзбекистон ва Болгария ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Маданият ва туризм вазири ўринбосари Улуғбек Азамов Болгария туризм вазири Илин Димитров билан учрашди. Томонлар икки мамлакат ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш, ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш ва тадбиркорлик субъектлари алоқаларини ўрнатиш юзасидан музокаралар олиб борди.

Фарғонада икки ЙТҲда икки киши вафот этган

Бешариқ тумани ва Фарғона шаҳрида юз берган ЙТҲларда икки нафар фуқаро вафот этди, бир киши жароҳатланди.

Зиёвуддин Мирсодиқов «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси этиб тайинланди

У шу пайтга қадар Тошкент шаҳридаги «Бўта бува» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритган.

Ўзбекистон халқ артисти Ҳаким Зарипов 99 ёшида вафот этди

Афсонавий цирк устаси Ҳаким Зарипов 99 ёшида вафот этди. У 80 йил давомида цирк манежида от устида томоша кўрсатиш билан шуғулланиб келган.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 375 сўмга тушди

Тижорат банклари 18 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 290 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 375 сўм.

Хоразмда бензин ташувчи юк машинаси ёниб кетди

Тупроққалъа туманидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлида бензин ташувчи МАN юк машинаси ёниб кетди. Ёнғин деярли 3 соат давом этган. Унинг оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади Хоразм вилояти ФВБ хабарида.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола ва видеорепортаж:

Ўзбекистон экспортининг Россияга боғлиқлиги ортиб бораётгани — хавфли тенденция

2022 йилда Россия Ўзбекистоннинг экспорт бўйича асосий савдо ҳамкорлари орасида яққол етакчиликни қўлга олди. Иқтисодчи, «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев Ўзбекистон экспортининг асосий кўрсаткичлари ҳамда Россия томон концентрациялашувининг келиб чиқиш саб

аблари тўғрисида фикр юритади.

Очиқ осмон остидаги иш: Ободонлаштириш ходимларининг фикри ва кайфияти қандай?

«Газета.uz» ободонлаштириш хизмати ходимлари билан қаҳратондаги иш ҳақида суҳбатлашди.