Қишки таътил кунлари узайтирилиши муносабати билан Тошкент-Урганч-Тошкент, Тошкент-Термиз-Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар қўйилади, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўловчи» АЖ матбуот хизмати.

Поездларнинг ҳаракат жадвали қуйидагича амалга оширилади:

21 январь куни 156-сонли Тошкент-Урганч йўналиши: Тошкент 00:05 — Урганч 14:23;

155-сонли Урганч-Тошкент йўналиши: Урганч 17:35 — Тошкент 06:54.

21 январь куни 158-сонли Тошкент-Термиз йўналиши: Тошкент 21:42 — Термиз 11:41;

22 январь куни 157-сонли Термиз-Тошкент йўналиши: Термиз 15:10 — Тошкент 05:42.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Қолаверса, қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни электрон тарзда chipta.railway.uz сайти орқали ҳам харид қилиш мумкин.