18 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди васийлик Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.

Унда Тошкент шаҳридаги «Бўта бува» жоме масжиди имом-хатиби Зиёвуддин Мирсодиқов «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Зиёвуддин Мирсодиқов Тошкент вилоятидаги «Турсунмат қори», «Эски Тошкент», Андижон вилоятидаги «Жиддаи Муборак», Тошкент шаҳридаги «Юнусобод-Оқ тепа» каби жоме масжидларда имом-хатиб вазифаларида ишлаган. Шунингдек, «Саййид Муҳйиддин Махдум» ва «Кўкалдош» мадрасалари мудири вазифаларида меҳнат қилган.