Uzbekistan Airways талабалар учун ички авиақатновларга 50 фоизли чегирма муддатини 23 январга қадар узайтирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу республика бўйлаб барча ҳудудларга амалга ошириладиган парвозларни ўз ичига олади.

18 январга қадар чегирма асосида харид қилинган авиачипталарни 23 январгача режалаштирилган авиақатновларга бепул қайта бронь қилишга рухсат этилади.