Фарғона вилоятида юз берган икки йўл-транспорт ҳодисасида икки киши вафот этди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.

7 январь соат 14:00 ларда Бешариқ туманидан ўтган 4К-896 автомобиль йўлининг 6-кмида Nexia қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Шу сабаб у ўз йўналишида келаётган Lacetti билан тўқнашган.

Оқибатда Nexia йўловчиси жароҳат олиб шифохонада вафот этган.

Шунингдек, 8 январь куни Фарғона шаҳар Янги аср кўчасида йўл четида ҳаракатланиб келаётган икки пиёдани 1995 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt уриб кетган.

Оқибатда пиёдаларнинг бири воқеа жойида вафот этган, иккинчиси шифохонага ётқизилган.