2 февраль санасидан 369/370-сонли Тошкент-Новосибирск-Тошкент йўналишида янги халқаро поезд ўз ҳаракатини бошлайди, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўловчи» АЖ матбуот хизмати.
Йўналиш қатнови 2020 йилда пандемия сабабли тўхтатилган эди. Унинг ҳаракат жадвали қуйидагича амалга оширилади:
369-сонли Тошкент-Новосибирск йўналиши: Тошкент 16:05 — Новосибирск 04:58.
- Февраль ойида 2, 10, 18, 26-кунлари;
- март ойида 2, 6, 10, 14, 18, 22, 26, 31-кунлари;
- апрель ойида 4, 8, 12-кунлари;
- май ойида 6, 14, 31-кунлари;
- июнь ойида 4, 12, 20, 28-кунлари;
- июль ойида 6, 14, 22, 31-кунлари;
- август ойида 8, 16, 24-кунлари;
- сентябрь ойида 2, 6, 26-кунлари;
- октабр ойида 12, 24, 28-кунлари;
- ноябрь ойида 2, 6, 10, 14, 18, 22, 26, 30-кунлари;
- декабрь ойида 4-куни.
370-сонли Новосибирск-Тошкент йўналиши: Новосибирск 10:42 — Тошкент 05:32.
- Февраль ойида 5, 13, 21-кунлари;
- март ойида 1, 5, 9, 13, 17, 21, 25, 29-кунлари;
- апрель ойида 3, 7, 11, 15-кунлари;
- май ойида 9, 17-кунлари;
- июнь ойида 3, 7, 15, 23-кунлари;
- июль ойида 1, 9, 17, 25-кунлари;
- август ойида 3, 11, 19, 27-кунлари;
- сентябрь ойида 5, 9, 29-кунлари;
- октабр ойида 15, 27, 31-кунлари;
- ноябрь ойида 5, 9, 13, 17, 21, 25, 29-кунлари;
- декабрь ойида 3, 7-кунлари.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни электрон тарзда chipta.railway.uz сайти орқали ҳам харид қилиш мумкин.