Йўл қурилишида миллиардлаб сўмлик маблағлар ноқонуний сарфлангани аниқланди

2021−2022 йилларда йўл қуриш ва таъмирлашда 45 та ҳолатда 34,5 млрд сўмлик маблағлар ноқонуний сарфланган. Сенатда топширилувчи объектлар сони ва қиймати ҳамда буюртмачи ва пудратчи ўртасида тузилган шартномаларни бекор қилиш ҳолатлари йилдан-йилга ортиб бораётгани ва бошқалар муҳокама қилинди.

Шаҳрисабзда синглиси билан боғчага келган қиз эшик ойнаси синиши оқибатида вафот этди

Шаҳрисабздаги давлат болалар боғчасида ноқонуний олиб қолинган қизча ҳожатхона эшигига ўрнатилган ойна синиши натижасида жароҳат олиб, кўп қон йўқотишидан вафот этди. Ҳозирда прокуратура ишни ўрганмоқда.

Банкда фуқародан тириклиги ҳақидаги маълумотнома сўралгани юзасидан муносабат билдирилди

«Агробанк» Қарши филиали раҳбари 1998 йилда «ўлган» деб топилган фуқародан тириклиги тўғрисида маълумотнома сўради. Бундан норози фуқаро мурожаат йўллади. Банк ҳолатга изоҳ бериб, қонуний ҳужжатлар банкка тўлиқ тақдим этилгач, кредит ажратиш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилди.

Магистратурага топширилаётган сертификатларнинг 70 фоизи сохталаштирилган — Абдуқодир Тошқулов

Магистратурага қабул учун топширилаётган сертификатларнинг 70 фоизи сохталаштирилган, дея танқид қилди олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов. У масъулларга қабул якунида сертификатларни яна бир бор текшириш, сохта ҳужжатлар топширганларни эса ўқишдан четлатиш юзасидан кўрсатма берди.

«IT касбларни эгаллаш ёшлар ўртасида трендга айланди» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев жума куни IT-мутахассислар билан учрашиб, масъул раҳбарларга интернет қамрови ва сифатини кескин ошириш, Astrum намунасида ҳудудларда IT-академиялар ташкил этиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рақамлаштиришни биринчи галдаги вазифалар қаторига олиб чиқишни буюрди.

Бухорода юк машинаси уриб юборган тўсиқ кекса аёлга бориб тегди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида юк машинаси уриб юборган тўсиқ ўша пайтда йўлни кесиб ўтаётган аёлга бориб тегди. Пиёда касалхонада вафот этган.

Ўз жонига қасд қилган тадбиркорнинг синглиси акаси вафотининг эҳтимолий сабаблари ҳақида гапирди

Андижон вилоятида «Бўз Иқбол чорваси» компанияси раҳбари дарахтга осилган ҳолда топилди. Синглисининг айтишича, у боғчаларга озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланган ва муассасалар қарзларини тўламагани учун ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон Ҳиндистондан банан, манго, соя ва гуруч импорт қилинишига рухсат берди

индистон Ўзбекистонга банан, манго, соя ва гуруч экспорт қилишга рухсат олди, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар эса Ҳиндистон бозорига узум, олхўри ва гилос етказиб бера олади. Томонлар бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун чекловларни олиб ташлашни муҳокама қилмоқда.

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида жазирама ўз рекордларини янгилади

Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ҳаво ҳарорати бўйича рекордлар янгиланди. 22 июль куни кузатувлар тарихидаги энг юқори ҳарорат (тахминан +50 даража) Қизилқум ва Термиз ҳудудида қайд этилди. 23 июль куни Тошкентда ҳаво ҳарорати +42,8 даражагача кўтарилиб, 2018 йилги рекордни янгилади.

Дам олиш кунлари қулай ҳаво ҳарорати бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати тунги вақтда +23 даражагача тушади, кундузи эса +36 даражадан ошмайди. Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши, чўл зоналарда эса чанг-тўзонлар кўтарилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонга катта миқдорда совуқ қурол олиб кирилишига чек қўйилди

Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара постида умумий қиймати 862,8 млн сўм бўлган қарийб 6000 дона совуқ қуролнинг олиб кирилишига чек қўйилди.

Владимир Норов Самарқандда ШҲТ саммитида қандай масалалар кўрилишини маълум қилди

Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида мамлакатларнинг энг муҳим минтақавий ва глобал муаммолар бўйича бирлашган позицияларини акс эттирувчи декларация имзоланиши режалаштирилмоқда — Владимир Норов ШҲТ саммитида қандай масалалар кўрилиши ҳақида маълум қилди.

Экоқўмита 831 та ҳолатда тадбиркорлар ҳуқуқларини бузган — Бизнес-омбудсман

Давлат экология қўмитаси корхоналарда текшириш ўтказиш, давлат хизматини кўрсатиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича жами 831 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузгани аниқланди. Бизнес-омбудсман қўмитанинг 99 нафар мансабдорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирди.

Сурхондарёда фуқаро қариндошини ўлдириш учун одам ёллади

Сариосиё туманида фуқаро ўзининг қариндошини ўлдириш учун 50 млн сўмга одам ёллади. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гумондор келишилган пулдан 1,8 млн сўмини берганида ушланди. Унинг айби судда ўз тасдиғини топса, 10 йилдан 15 йилгача қамалиши мумкин.

РФ ва Ўзбекистон Афғонистон раҳбарияти билан ишлаш бўйича яқин позицияга эга — Сергей Лавров

РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров президент Шавкат Мирзиёев билан учрашуви якунида Россия Ўзбекистон билан Афғонистондаги мавжуд воқеликни тан олиш ва ҳозирги раҳбарият билан шу ҳақиқатларга асосланиб ишлаш кераклиги борасида жуда яқин позицияга эгалигини маълум қилди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

«Авж олса, курашиш қийин». Ўзбекистонда термитлар ва улар етказаётган зарар ортиб бормоқда

Термитлар дунё бўйлаб аҳоли уйлари ва тарихий ёдгорликларга жиддий зарар етказмоқда. Республика термитларга қарши курашиш маркази директори «Газета.uz» билан суҳбатда термит қандай ҳашарот эканлиги, ҳукумат ушбу муаммога қарши қай даражада курашаётгани ва ечимини кутаётган масалалар ҳақида гапирди.